Яратилиш санаси 21.11.2023

Ақоид илмининг мақсади

Бу илмнинг мақсади – динга бўлган ишончни, диний ақийдаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилишдир.

Кишини ақийдада тақлидчи бўлишидан далил келтириш ва ишончли бўлиш чўққисига кўтаришдир. Тўғри йўлни изловчиларга очиқ-ойдин ҳақни баён қилиш билан йўл кўрсатиш, аксинча, бўйин товловчиларга эса, далил ва ҳужжатларни исбот қилиш.

Дин асосларини аҳли ботилнинг шубҳаларидан ва адаштиришларидан муҳофаза қилиш.

 Бу илмнинг асосий мақсади эса, барча шаръий илмлар каби, икки дунё саодатини ҳосил қилишдир.

Бу илмнинг мавзусига келсак, зарурат юзасидан, ўз-ўзидан излаб топиб ёки далил ахтариб эъхтиқод қилиш лозим бўлган ишлардир. Ақоид илмида ўша ишларнинг барчаси ҳақида баҳс юритилади. Бу, кўпчилик учун сир эмас.

Маҳмудов Калимуллоҳ 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси