Ақоид фани ҳақида ёзилган китоблар
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридий ас-Самарқандий (870-944 милодий) асарлари:
- “Таъвилоту аҳлис-Сунна” ёки “Таъвилотул Қуръон”.
Саккиз мужалладдан иборат бу асар Қуръони Каримнинг тафсири бўлиб, унда асосан, исломий ақийдага нисбатан турли қарашлар баён этилиб, мотуридия ақийдаси асосида уларга баҳо берилган. - “Китобут-тавҳид”.
Калом илмига оид энг муҳим асар.Мотуридия ақийдасига оид барча асарларнинг энг биринчи ва асосий манбаси саналади. - “Шарҳул-фиқҳил акбар”.
Абу Ҳанифа ан-Нўъмон (Имом Аъзам) қаламига мансуб ақийда бобида битилган илк асар “Ал-Фиқҳул Акбар” нинг шарҳи. Баъзи олимлар бу шарҳ Шайх Мотуридийга тегишли эмас, балки у Абул-Лайс ас-Смарқандийга мансуб дейдилар. - “Рисола фил- ақийда”. 1953 йилда Анқарада чоп этилган.
- “Рисола фил-иймон”.
- “Ал-мақолот”.
- “Баёну фаҳмил-мўътазила”.
- “Радду таҳзибил-жадал”.
- “Радду ваъидил-фуссоқ”.
- “Радду авоилил-адилла”.
- “Раддул-усулил-хамса”.
- “Аррадду алал-қаромита”.
- “Раддул-имома”.
Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) (вафотлари 944-милодий) нинг асарлари:
- “Мақолатул исломиййин”.
Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) ўзлирининг бу китобларида Аҳли сунна ва жамоъанинг ақийдасини баён қилиб берган.
2.“Ал-Ибона”.
Бу китобда Аҳли сунна ва жамоъанинг мазҳабини имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг қавллари асосида баён этилган ҳамда мўътазилий ва жаҳмийларга раддиялар қилинган.
3.“Рисолатун ила аҳлис сағр”.
Мазкур рисолада имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) мўътазилийларга маълум бир масалаларда раддия қилади ва ўзининг имом Аҳмад мазҳабида эканини баён қилади.
4.“Ал-Ламаъ”.
Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий (р.а) ўзининг бу китобида аввали уч китобидагидан бошқача йўл тутиб, ақлий далилга эътимод қилади. Шундай қилиб, у киши бу китобда салаф уламолар йўлидан эмас, кейинги, таъвийл йўлини тутганлар изидан боради.
Абу Ҳанифа – Нўъмон ибн Собит (Имом Аъзам 699-767 милодий). Бу кишининг асари:
“Ал-Фиқҳул Акбар”.
Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ат-Таҳовий (858-933 милодий). Бу кишининг асари:
“Ал- Ақийдатут-Таҳовия”.
Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад Ибн Али ибн Луқмон Нажмиддин ан-Насафий (вафотлари 537-ҳижрий). Бу кишининг асари:
“Ақоиди Насафия”.
Мулло Али (Қорий) ибн Султон – Муҳаммад ал-Ҳиравий ал-Маккий (Абул-Ҳасан, Нуриддин) (вафотлари 1014-ҳижрий). Бу кишининг асари:
“Фиқҳи акбар” нинг ва “Омолия” нинг шарҳи.
Али ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Сулаймон Абу Муҳаммад Сирожиддин ал-Ўший ал-Фарғоний (вафотлари 1173-милодий). Бу кишининг асари:
“Бадул омолий”.
Абуш-Шакур ас-Солимий (Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Саъийд ибн Шуъайб ал-Кеший). Бу кишининг асари:
“Ат-Тамҳид”.
Абул-Муъин Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мўътамид ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абил-Фазл ан-Насафий (483-508 ҳижрий). Бу кишининг асари:
“Табсиротул-адилла”, “Баҳрул-калом”, “Тамҳид”, “Маноҳижул-аимма”.
Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ас-Самарқандий. Бу кишининг асари:
“Усулуд-дин”, “Баён ақийдатил-усул”, “Асрорул-ваҳий”, “Рисола фил-маърифа вал-иймон”, “Рисола фил-ҳукм”.
Абул-Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдил-Карим ал-Паздавий (421-443 ҳижрий). Бу кишининг асари:
“Усул ад-дин”, “Ал-Мураттиб”, “Ал-Вақеот”, “Ал-Мабсут”.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Бу кишининг асари:
“Сунний ақийдалар”.
Шайх Абдулазиз Мансур. Бу кишининг асари:
“Ақоид матнлари”.
Абдурашид қори Баҳромов. Бу кишининг асари:
“Ақийдада адашмайлик”.
Усмонҳон Алимов. Бу кишининг асари:
“IX-XI асрларда Самарқандда калом илмининг ривожланиши”.
Маҳмудов Калимуллоҳ
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси