“Нур” чилар жамоаси
Асосчиси Туркиялик Саид Нурсий бўлиб, асл мақсади мавжуд ҳокимият учун қарши чиқувчи ўта диний – мутаассиб кишиларни тарбиялаш. Бадиуззамон Саид Нурсийнинг шогирдларига берган машҳур дарслари рисолалар тарзида чоп этилиб, баъзилари тўғридан-тўғри дарснинг рақами – масалан, “йигирма бешинчи дарс” деб аталади. Оқим адабиётларининг мазмуни ўта фалсафий мушоҳада ва тамсиллардан иборат бўлиб, баъзи жиҳатларда чалкашлик мавжуд.
Худди шу жиҳати билан оқим раҳбарлари аъзоларининг ушбу фалсафий фикларни еча билиш учун ҳаёт тажрибасига эга бўлиши керак деган даъво билан, исломий қонун-қоидаларни ҳаётга тадбиқ этиш зарурати ғоясини сингдирадилар. Бу ўринда яна бир нарсага эътибор қаратиш лозимки, оқим вакиллари ўзларига яъни аъзони жалб этишда биринчи навбатда “Нур” чилар жамоаси фаолияти сиёсатдан узоқ деган фикрни берадилар. Аслида бу бир ниқоб бўлиб, уларнинг фаолияти негизида сиёсатга аралашув ётади.
Ушбу оқим ғояларининг юртимизга кириб келиши 1992 йилдан бошлаб кузатилган. Дастлабки оқим ғоялари туркиялик экстремистларнинг моддий ва маънавий кўмагида етказилган. Оқим, айниқса, Термиз ва Денов шаҳарларида кенгроқ тарқалган. Жумладан, Термизда “Нур” чилар йиғиладиган манзил аниқланиб лозим бўлган чоралар кўрилган. Айни дамда улар махфий тарзда ҳаракат олиб бормоқдалар.
Аммо Исломда ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Аввл бошда бошқалар Исломни бошқа динлар каби илмга қарши вўйдилар. Лекин илм ривожланиб борган сари Исломда келган маълумотларнинг тасдиғи кучайиб борди. Аста-секин Ислом ақийдасида келган нарсаларнинг тўғрилигига илмий кашфиётларни далил сифатида келтириш йўлга қўйилди. Бу иш ҳозир ҳам давом этмоқда. Шу тариқа Исломдаги ақийдавий масалаларга илмий далил келтириш юзага чиқди.
Охири келиб, Ислом ақийдаларининг далиллари - Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар ақл ҳамда илм асосига айланди.
Бундай оқимлар дунё саҳнасида жуда кўп. Буларга алданмаслик учун аввало ўша зикр қилиб ўтган оқимларни яхши англашимиз керак ва шу билан бир қаторда албатта ўзимиз эътиқод қилаётган соф ва мусаффо бўлган эътиқодимизни ҳам танимоғлигимиз ҳозирги кундаги долзарб вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Акс ҳолда биз ўзимиз эътиқод қилаётган Аҳли Сунна вал жамоадан адашиб залолатга кетиб қолишимиз ҳеч гап эмас.
Маҳмудов Калимуллоҳ
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси