Яратилиш санаси 24.04.2024
Қазо ва қадар ҳақида мазҳаблараро ихтилофлар
Қазои қадар масаласини баён қилгувчи оятлар ва ҳадисларда зоҳиран бандани мажбурлаш ва ихтиёрига куйиб бериш маънолари борлиги баъзи кишиларнинг йўлдан озишига сабаб бўлган. Улардан бир қисмлари “Банда бу дунёда ҳамма ишни ўз ихтиёри билан эмас, мажбур бўлиб қилади” деганлар.
Ана шундай фикр ва эътиқоддаги кишилар “Жабрия” мазҳабидагилардир. “Жабрия” мазҳабига қарши ўлароқ баъзилар: “Инсон ўзининг ҳамма ишларида хурдир. У ўз ихтиёри билангина иш қилади, ўз амалини ўзи ҳал қилади”, деганлар.
Булар “Қадария” (қадарни инкор этувчи) деб аталган бўлиб, уларнинг асосчилари “Мўътазилийлардир”. Ушбу икки тоифа ҳам адашгандир.
Маҳмудов Калимуллоҳ
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси