Яратилиш санаси 22.05.2024

ТАМАТТУЪ ҲАЖИ

هو أن يحرم بعمرةٍ من الميقات فيطوف لها ويسعى ويحلق أو يقصّر وقد حلّ منها

Таматтуъ ҳажида Мийқотдан умра учун эҳром боғлайди. Кейин умра учун тавоф ва саъй қилади. Сочини олдиради ёки қисқартиради. Шу билан эҳромдан чиқади.

ويقطع التّلبية بأوّل الطّواف

Тавофни бошлаш билан талбияни тўхтатади.

ثمّ يحرم بالحجّ يوم التّروية من الحرم ويحجّ ويذبح

Кейин Тарвия (Зулҳижжа ойининг саккизинчи) куни Ҳарамдан ҳаж учун эҳром боғлайди. Кейин ҳаж қилади ва жонлиқ сўяди. 

فإن عجز فقد مرّ

Жонлиқ сўйишдан ожиз бўлса, уни ҳукми юқорида ўтди.

وإن صام ثلاثة أيّامٍ من شوّالٍ واعتمر لم يجزه عن الثّلاثة

Агар Шаввол ойидан уч кун рўза тутса ва умра қилса, (жонлиқ сўйишдан ожиз бўлганда тутиладиган) уч кунлик рўзага ўтмайди.

وصحّ لو بعد ما أحرم بها قبل أن يطوف

Умрага эҳром боғлагандан кейин, тавоф қилишдан аввал рўза тутса бўлади.

فإن أراد سوق الهدي أحرم وساق وقلّد بدنته بمزادةٍ أو نعلٍ ولا يشعر

Агар (таматтуъ ҳажи қилувчи киши) жонлиқ олиб боришни хоҳласа эҳромга киради. Ва жонлиғини ўзи еталаб боради. Баданасига тери парчаси ёки оёқ кийим билан тақлид(белига осиб олиш) қилади. Ишъор қилмайди.

Изоҳ: Ишъор – тиғ билан туянинг икки ўркачидан бирини қон чиқадиган даражада тилиш орқали белги қўйиш. Бу иш имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздида макруҳ.

ولا يتحلّل بعد عمرته

(Жонлиқ етаклаб борган киши) умра қилгач эҳромдан чиққан бўлмайди. 

Изоҳ: Агар жонлиқ етаклаб бомаган бўлса умра қилгандан сўнг эҳромдан чиққан бўлади.

ويحرم بالحجّ يوم التّروية وقبله أحبّ

Тарвия куни ҳаж учун эҳром боғлайди. Тарвия кунидан аввал эҳром боғлаш маҳбуброқ.

فإذا حلق يوم النّحر حلّ من إحراميه

Наҳр куни сочини олдирса (ёки қисқартирса) эҳромидан чиққан бўлади.

ولا تمتّع ولا قران لمكّيٍّ ومن يليها

Маккалик ва Маккага туташ бўлган жойлардаги кишилар таматтуъ ва қирон ҳажини қилишмайди.

فإن عاد المتمتّع إلى بلده بعد العمرة ولم يسق الهدي بطل تمتّعه وإن ساق لا

Таматтуъ ҳажи қилувчи умрадан кейин ўзининг диёрига қайтса ва жонлиқ етаклаб бормаган бўлса ҳажи ботил бўлади. Агар жонлиқ етаклаб борган бўлса ботил бўлмайди.

ومن طاف أقلّ أشواط العمرة قبل أشهر الحجّ وأتمّها فيها وحجّ كان متمتّعًا وبعكسه لا

Ҳаж ойларидан аввал умранинг тавофи шавтларидан ярмидан камини қилган, ҳаж ойларида уни тўлдирган ҳамда ҳаж қилган киши таматтуъ ҳажи қилувчи бўлади. Умра тавофи шавтларининг кўпини бажариб қўйган киши эса таматтуъ ҳажи қилувчи ҳисобланмайди. 

وهي شوّالٌ وذو القعدة وعشر ذي الحجّة

Ҳаж ойлари Шаввол, Зулқаъда ва Зулҳижжанинг аввалги ўн кунидир.

وصحّ الإحرام به قبلها وكره

Ҳаж ҳаж ойларидан аввал ҳаж учун эҳромга кириш дуруст, лекин макруҳ бўлади.

ولو اعتمر كوفيٌّ فيها وأقام بمكّة أو بالبصرة وحجّ صحّ تمتّعه

Куфалик ҳаж ойларида умра қилгач Макка ёки Басрада истиқомат қилса, кейин ўша йили ҳаж қилса таматтуъ ҳажи дуруст бўлади.

ولو أفسدها فأقام بمكّة وقضى وحجّ لا إلّا أن يعود إلى أهله

Умрани бузса, сўнгра Маккада қолса ва умрани қазосини адо қилиб, ҳаж қилса таматтуъ ҳажи қилувчи бўлмайди. Агар ўз ўлкасидаги аҳлига бориб келса таматтуъ ҳажи қилувчи бўлади.

وأيّهما أفسد مضى فيه ولا دم

Умра ёки ҳаждан бирини бузиб қўйса амалда давом этаверади. Унга (таматтуъ ҳажи) қони лозим бўлмайди.

ولو تمتّع وضحّى لم يجزئ عن المتعة

Таматтуъ ҳажини бажариб наҳр куни қурбонлик сўйса ушбу жонлиқ таматтуъ ҳажи қонига ўтмайди.

ولو حاضت عند الإحرام أتت بغير الطّواف

Эҳром вақтида аёл киши ҳайз кўрса тавофдан бошқа амалларни бажараверади.

لو عند الصّدر تركته كمن أقام بمكّة

Тавофи содргина қолган вақтда ҳайз кўрса Маккада яшовчи каби уни қилмайди.

 

“Канз ад-дақоиқ” асари асосида А. Саминов  тайёрлади.