Яратилиш санаси 18.01.2024

ЗАКОТГА ОИД БАЪЗИ МАСАЛАЛАР

ولا شيء في الخيل والبغال والحمير والحملان والفصلان والعجاجيل والعوامل والعلوفة والعفو والهالك بعد الوجوب

От, ҳачир, эшак, қўзичоқ, бўталоқ ва бузоқлар ва ишлатиладиган, емланадиган ҳайвонларга закот берилмайди. Афвга ва закот вожиб бўлгандан кейин ҳалокатга учраган молларга ҳам закот берилмайди.

Изоҳ: Икки имом (Абу Юсуф ва Муҳаммад) фикрига кўра, отдан закот берилмайди. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздида эса от чорва моли бўлса ва эркак ва урғочилари аралашиб юрса, унинг эгасида иккита ихтиёр бўлади: ҳар бир от учун бир динор беради ёки от қийматланади ва қийматидан қирқдан бирини беради.

Қўзичоқ, бўталоқ ва бузоқлар билан бирга катталари бўлмаса уларнинг ўзига закот берилмайди. Агар катталари бўлса ёшлари ҳам уларга тобеъ қилиниб улардан закот берилади. 

Юк ортиш, сув ташиш, ер ҳайдаш каби ишларга ажратиб қўйилган ҳайвонлар – ишлатиладиган ҳайвонларга ҳам закот берилмайди.

Емланадиган ҳайвон – эгаси 6 ой ёки ундан ортиқ муддатда емлаб боқадиган ҳайвон бўлиб, унга ҳам закот берилмайди.

Афв - икки нисоб орасидаги миқдор. Масалан, қорамолдаги афв қорамолдаги икки нисоб орасидаги миқдор бўлади. 30 та қорамол биринчи нисоб бўлса, 40 таси эса иккинчи нисоб. 31 дан 39 гача қорамолдаги афв миқдорлар бўлади. 31 дан 39 тагача 30 та нисобга бериладиган закот миқдори берилади, қўшимча улуш берилмайди.

ولو وجب سنٌّ ولم يوجد دفع أعلى منها، وأخذ الفضل

أو دونها وردّ الفضل أو دفع القيمة

Маълум ёшдаги ҳайвон вожиб бўлса-ю, у топилмаса, ундан каттароғи тўланади ва ортиқча қиймати қайтариб олинади ёки ёшроғини бериб етмаган қиймати берилади ёки вожиб бўлган ҳайвоннинг қиймати берилади.

ويؤخذ الوسط

Закотда вожиб бўлган нарсанинг ўртачаси олинади.

Изоҳ: Масалан, закот улуш икки ёшли урғочи бузоқ бўлса икки ёшли урғочи бузоқлар ичидан ўртача деб билингани закот сифатида олинади. 

ويضمّ مستفادٌ من جنس نصابٍ إليه

Бир нисоб жинсидан чиққан фойда ўша нисобга қўшилади.

Изоҳ: бир кишида ҳайвондан ёки тижоратга тикилган пулдан нисобга эга моли бор. Йил айланиши давомида ҳайвонлари кўпайди ёки тижоратга тикилган пулдан фойда кўрди. Ушбу ҳолатда кўпайган ҳайвон аввалги мавжуд ҳайвонларга, кўрилган фойда эса тижорат молига қўшилади ва ҳосил бўлган маблағдан закот чиқарилади.

ولو أخذ الخراج والعشر والزّكاة بغاةٌ لم تؤخذ أخرى

Боғийлар харож, ушр ва закотни олган бўлсалар иккинчи марта бу нарсалар олинмайди.

Изоҳ: Боғийларимом(подшоҳ)га қарши чиққан ва бирор шаҳарни эгаллаб олган қўзғалончилар. Агар боғийлар кишилардан харож, ушр ёки закот олган бўлсалар улардан қайта харож, ушр ёки закот олинмайди.

ولو عجّل ذو نصابٍ لسنين أو لنصبٍ صحّ

Нисоб эгаси йил айланмасдан бир неча йилга закотини олдиндан тўлаб қўйса ёки бир неча нисоб учун олдиндан закот чиқарса жоиз бўлади.

“Канзуд-дақоиқ” асари асосида А. Саминов тайёрлади.ЗАКОТГА ОИД БАЪЗИ МАСАЛАЛАР

“Канзуд-дақоиқ” асари асосида А. Саминов тайёрлади.