Яратилиш санаси 10.11.2023

Абу бакр Розиялоҳу анҳунинг фазилатлари (2 қисм)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди шарифлари қурилганидан кейин у зотга ҳужралар ҳам қурилди. Мазкур ҳужраларнинг эшиклари масжид томондан очилган эди. Эшикни очиб, масжидга кирилар эди. Ҳужраларга кир-мокчи бўлган одам масжид орқали юрар эди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, саҳобаи киромлар ҳам масжид атрофига ўзлари учун  хужралар қурдилар. Мазкур ҳужра-ларнинг эшиклари ҳам масжид томондан очилган эди. Шундай қилиб, кўпчилик ўз уйига масжид орқали кириб-чиқадиган бўлиб қолди. Бора-бора бу нарса масжид ишига халал бера бошлади. Пайғамбар  соллаллоху алайҳи васаллам юқоридаги гапни айтиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бош-қа саҳобаи киромларга масжиддан бошқа тарафдан эшик очишларини амр қилдилар.

Ушбу истисно ҳам Абу Бакр Сиддиқ розиял­лоҳу анҳунинг ҳурматлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ниҳоятда юқори эканлигига ёрқин далилдир.

«Агар умматимдан халил тўтадиган бўлса м, албатта, Абу Бакрни тўтар эдим. Лекин у биродарим ва соҳибимдир. Батаҳқик„ Аллоҳ сизнинг соҳибингизни халил тўтгандир».

Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламни халил тўтганлиги ҳакида у зотнинг сийратлари ҳақидаги китобда батафсил сўз юритилган.

Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг ушбу баёнотлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг уммат ичида энг афзал шахс эканликларини курсатади.

Абу Дардо р.анҳудан ривоят қилинади:

 «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Бирдан Абу Бакр кийимининг бир тарафини кўтариб олган ҳолда келиб қолди ҳатто тиззасини ҳам очиб олган эди.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам:

«Аммо соҳибингиз шиддатга тушибди», де-дилар.

У келиб, салом берди ва:

«Мен билан Ибн Хаттобнинг орасида бир гап ўтган эди. Сал тезлик қилиб куйдим. Сўнгра надомат қилиб, мени кечиришини сўрадим. У бош тортди. Энди сизга келдим», деди.

У зот уч марта:

«Аллоҳ сени магфират қилур, эй Абу Бакр», дедилар.

Кейин Умар ҳам надомат қилди ва Абу Бакрнинг уйига бориб:

«Абу Бакр борми?» деди.

«Йуқ», дейишди.

Бас, у Пайғамбар соллаллоху алайҳи васал­ламнинг ҳўзурларига келиб салом берди. Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг юзлари (ғазабдан) бошқача бўла бошлади. Ҳаттоки Абу Бакр курқиб кетди ва чўккалаб олиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, мен икки карра золимроқ бўлган эдим», деди.

Пайғамбар соллаллоху алайҳи васаллам икки марта:

«Аллоҳ мени сизларга юборганда сизлар мен-га «Ёлғон айтдинг», дедингиз. Абу Бакр «Рост айтдингиз», деди ва «Ўзи сизлар соҳибимни тарк қиласизларми, йуқми?!» дедилар. Шундан сўнг унга ҳеч озор берилмади».

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Саҳобаи киромларнинг, жумладан, катта саҳобаларнинг ораларида ҳам гоҳида баъзи бир ушбу ривоятда баёни келганга ўхшаш гаплар ўтибтурар эди. Бу табиий бир хол. Сахобаи киромлар хам оддий одамлар. Колаверса, улар бошқаларга ўрнак бўлишлари лозим эди, яъни, шунга  ўхшаш ишлар содир бўлганда ўзини қандоқ, тутиш кераклигини билишлари зарур эди.

Ушбу ривоятда Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу яхшилик килишга, ўзидан ўтган хатони тезроқ тўзатишга Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу-дан ҳам харисроқ эканликлари якқол кўриниб турибди. У кишининг ана шунга  ўхшаш фазилатлари бу зотни Ислом умматининг Пайғамбар сол-лаллоху алайҳи васалламдан кейинги энг афзал кишиси даражасига кўтарган.

Абдураҳимов Баҳромжон

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
 билим юрти мударриси