Яратилиш санаси 23.11.2023

Абу бакр Розиялоҳу анҳунинг фазилатлари (3 қисм)

Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳунинг уйларига ўзр сўраб боришлари, у киши ўзрни қабул қилмагач, ташвишга тушиб, қаттиқ қўрққан ҳолларида нажот излаб Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳўзурларига шошилишлари ҳар қандай таҳсинга сазовордир.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу ўзларига ориз бўлган мушқулотлар борасида нажот излаб Пайғамбар соллаллоху алайхи васалламга мурождат қилганларида ана шу фазилатлари юзаси-дан:

«У зот уч марта:

«Аллоҳ сени магфират қилур, эй Абу Бакр», дедилар».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапни уч марта тақоорлашлари ўнда ўта кучли таъкид борлигини билдиради. У зот соллаллоху алайхи васаллам бу гапни Аллоҳ таоло Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳуни албатта марфират қилишига ишончлари комил бўлганлигидан айтганлар. Бу эса, ўз навбатида Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг фазллари қанчалик улуғ эканлигини кўрсатади.

Энди масаланинг қолганини ўрганайлиқ

Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу ҳам бўлган ходисадан кеч бўлса -да, афсусланиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни излаб бориб, уйларидан топа олмаганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳўзурларига равона бўлдилар.

«Бас, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васал­ламнинг ҳўзурларига келиб, салом берди. Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг юзла-ри (ғазабдан) бошқача бўла бошлади».

Бу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу билан айтишиб қолганлари ва у кишининг ўзрларини қабул қил-маганлари учун  бўлаётган эди. Ўа ҳалим бўлган зот Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг бу даражада ғазабланишлари жуда ҳам ташвишли эди.

«Ҳаттоки Абу Бакр қўрқиб кетди ва чўккалаб олиб:

«Эй Аллохнинг Расули, Аллоҳга қасамки, мен икки карра золимроқ бўлган эдим», деди».

Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуга бирор оғир ҳолат бўлиб қолмасин, деган фиқода Шундай ҳолга тушган эди-лар. У киши менинг сабабимдан Умарга бирор нарса бўлиб қолмасин, деган ташвишда эдилар. Шунинг учун  хам Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламга ёлвориб, айбни ўзларига ола бошладилар. Бу ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг фазилатларидир.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг мазкур ёлворишларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аччиқдаридан тушдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуни итоб қилмадилар-да, гапни умумлаштириб туриб, икки марта:

«Аллоҳ мени сизларга юборганда сизлар мен-га  «Ёлғон айтдинг», дедингиз. Абу Бакр «Рост айтдингиз», деди ва «Ўзи сизлар соҳибимни тарк қиласизларими, йуқми?!» дедилар».

Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламга ҳеч кандай иккиланишсиз иймон келтирган зот Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу эдилар. Юқоридаги жумлада ана шу ҳақиқат ўз йули ила баён килинмоқда. Бу гапларда Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг афзалликлари ҳеч қандай шубҳага ўрин колдирмай, очиқ-ойдин куринмоқда. Шунинг учун  ҳам:

«Шундан сўнг унга ҳеч озор берилмади».

Ана шу ҳодисадан сўнг ҳамма-ҳамма Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳунинг ким эканликларини яхши билиб олдилар. У киши билан бўладиган муомалаларида ўзларини билиб тўтадиган бўлдилар. Ҳеч ким у кишига озор беришга ботина олмай қолди.

عن عائشة رضى الله عنها قالت دخل ابو بكر على رسول الله صعلم فقال انت عتيق الله من النار فيومئذ سمى عتيقا رواه الترمذى 

Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади:

«Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллох;у алайҳи васалламнинг ҳўзурларига кирди. Бас, у зот унга:

«Сен Аллоҳнинг дўзахдан атийқисан (озод қилганисан)», дедилар. ўша кўндан у «атийқ» деб номлана бошланди».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг очиқ-ойдин Аллоҳ сени дўзахдан озод килгандир, деб эълон қилишларининг ўзи Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу фазлларининг фазлидир.

 

Оиша розияллоху анхрдан ривоят қилинади:

«Набий   соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ичида Абу Бакр бўлган қавмга ўндан бошқа имом бўлиши мумкин эмас», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу хадиси шариф ҳам Абу Бакр Сид­диқ розияллоху анҳунинг сахобаи киромлар ичида энг афзали эканликларига равшан далилдир.

 Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади:

«Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳўзуримга Жаброил алайҳиссалом келди ва қулимдан етаклаб бориб, менга умматим кирадиган жаннатнинг эшигини кўрсатди», дедилар. Шунда Абу Бакр:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳам сиз билан бўлиб, уни кўришни жуда ҳам истадим», деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Абу Бакр, умматим ичидан жаннатга биринчи кирувчи албатта сен бўласан», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бир одам учун  бўндан ортиқ фазл бўлмаса керақ Аллоҳ таоло барча умматларга гувоҳ килган, охирги ва энг афзал уммат бўлган уммати Муҳаммадиянинг ичидан биринчи бўлиб жаннатга кириши Аллоҳ таолонинг охирги ва энг афзал  пайғамбари томонидан башорат берилишлиги Абу Бакр Сиддиқ р.анҳунинг башариятнинг энг азали росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг афзал киши эканликларига далолат қилади.

Абдураҳимов Баҳромжон

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
 билим юрти мударриси