Яратилиш санаси 14.09.2024

ТАБАРРУК ВА ТАВАССУЛ ИЖМОАН ЖОИЗ АМАЛДИР

Имом Байҳақий ўзларини "Далоил Нубувва", имом Ҳоким "Мустадрак"ларида ва бошқалар ривоят қиладилар.

Холид ибн Валид “Ярмук” урушида бош кийимини йўқотиб қўйди. Топилгандан кейин: “Буни яхши кўришим сабаби шуки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умра қилиб бўлиб, сочларини олдирдилар. Саҳобалар мўйи муборакдан насибадор бўлиш учун шошишди. Мен ҳаммадан ўзиб, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг пешона сочларига эришдим ва шу бош кийимим ичига қўйдим. У билан қайси жангга кирган бўлсам, мўйи муборак баракотидан ғалаба қозонганман”, деб айтдилар.

Васила луғатда “яқинлашиш”, “даража”, “восита”, деган маъноларни англатади. Истилоҳда, мақсадга элтувчи ҳар қандай воситага “васила”, дейилади.

“Тавассул” сўзи солиҳ амаллар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Аллоҳ таолога яқинлашиш маъноларида ишлатилади.

Васила қилиш Қуръон, сунна, саҳобаларнинг амаллари билан ўз исботини топган.

Абдураҳманов Муҳаммадхон

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом 
таълим муассасаси ўқитувчиси