Яратилиш санаси 26.09.2024

Мазҳаблар – гўёки бир дарёдан оқиб келаётган тўрт анҳорга ўхшайди (1 қисм)

Узоқ замонлар Маккаликлар мана шу иккала имомнинг мазҳабига амал қилдилар. Ато ҳам, Мужоҳид ҳам ва улардан бошқа имомлар ҳам халифанинг бу ишига эътироз билдирмаган ва ҳеч бирлари одамларни айнан битта имомнинг мазҳабини ушлаб олишдан қайтармаганлар ҳам”.

Тобеъийнлар даврида ижтиҳодий омиллар сабабли икки асосий мазҳаб – райъ ва ҳадис мазҳаби ўзини намоён қилди. Раъй мазҳабининг Ироқдаги қутбларидан Алқама ибн Қайс Нахаъий, Масруқ ибн Аждаъ Ҳамадоний, Иброҳим ибн Зайд Нахаъий ва Саъид ибн Жубайрлардир. Ироқ ва унинг ён-атрофидаги ҳамма кишилар ҳеч бир қаршиликсиз ана шу мазҳабга тақлид қилишар эди.

Ҳадис мазҳабининг Ҳижоздаги қутбларидан Саъид ибн Мусайяб Махзумий, Урва ибн Зубайр, Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар, Сулаймон ибн Ясор ва Абдуллоҳ ибн Умарнинг мавлоси Нофеълардир. Ҳижозликлар ва Ҳижоз атрофидаги ҳамма одам ҳеч бир қаршиликсиз мана шу мазҳабга тақлид қилган.

Ушбу иккала мактабдан бир нечта мазҳаблар пайдо бўлди. Барча мазҳаблар ушбу тўртта мазҳабда жамланди. Булар Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалийдир.

Аллома Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия» деб номланган асарларида «Кўплаб мазҳаблар орасидан айнан шу тўрт мазҳабнинг сақланиб қолиши худди Қуръони Каримнинг етти қироатдан фақат бир қироати сақланиб қолишига  ўхшайди», -деганлар.

Мазҳаб дейилганда, асрлар оша мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида ижтиҳод қилиб топилган, мусулмонлар оммаси иттифоқ қилган, оқибати ёмон бўлишидан қўрқилмайдиган, У Зотнинг розилигига эриштирувчи йўлдир.

Мазҳаблар – гўёки бир дарёдан оқиб келаётган тўрт анҳорга ўхшайди. Уларнинг ҳар бирлари, ўз ижтиҳодлари билан Жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариъатдан ҳукмлар олишган. Уларнинг бир масалада қарашларининг турличалиги, уларни келиша олмасликларидан эмас. Ваҳоланки, бу билан шариатнинг барча жабҳасини қамраб олган. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадинада туриб ўз мазҳабларини шакллантиришда намозда қўлларини икки ёнга тушириб ўқишлик далилини қувватлаганлар. Бу Имом Моликнинг бундан бошқа далиллари бўлмаган, дегани эмас.

Абдураҳманов Муҳаммадхон 

таълим муассасаси ўқитувчиси