Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ
Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ Ўртаҳол оилада таваллуд топган. Олим умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганидан «аз-Зарийр» (кўзи ожиз) тахаллуси б-н ҳам аталган. Халқ орасида ат-Термизий номи б-н машҳур ўлишига сабаб, унинг бутун ҳаёти ва фаолияти (ёшлигидан бошлаб) Термиз ш. б-н чамбарчас боғлиқ бўлганидан, шунингдек, олим туғилган Буғ қишлоғи Термизга яқин бўлиб, маъмурий-идоравий жиҳатдан унга мансуб қишлоқ бўлганидан, деб изоҳлаш мумкин. А.И.М.ат-Т.нинг оиласи ва ота-онаси ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар келтирилмаган, фақат тарихчилар унинг «бобом асли марвлик эди, у киши Лайс ибн Сайёр замонида яшаган, сўнг у ердан Термизга кўчиб келган», деган фикрини келтириш б-н чегараланадилар. Шунингдек, ат-Термизийнинг кўзи ожизлиги хусусида ҳам ёзма манбаларда турли маълумотлар келтирилган. Баъзи муаллифлар уни туғма кўзи ожиз бўлган деса, кўпчилик муаллифлар олимнинг кейинчалик, умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганини таъкидлайдилар. Шунингдек, баъзи арабий манбаларда устози Имом ал-Бухорий вафотидан кейин қаттиқ қайғуга ботиб, кўп йиғлагани оқибатида кўзи ожиз бўлиб қолган, деган маълумотлар ҳам бор.
А.И.М.ат-Т. ёшлигидан ғоятда тиришқоқ, идрокли ва закий бўлиб, бу фазилатлари б-н ўз тенгдошларидан ажралиб турган. Унинг ёшлик чоғларидан илмга ўта қизиқиши ва иштиёқи ўша даврнинг кўпгина илмларини, айниқса, ҳадис илмини чуқур эгаллашида алоҳида намоён бўлди. У ёшлик пайтларидан бошлаб Термиз, Самарқанд, Марв ва Ўрта Осиёнинг бошқа шаҳарларида истиқомат қилган машҳур уламолар ва муҳаддислар асарларини қунт б-н ўргана бошлаган, кейинчалик қўшни Балх ва Ҳайратон ш.ларидаги илм аҳллари б-н илмий алоқалар ўрнатилишига ҳисса қўшган олимлардан биридир.
Илм-фанга ташна А.И.М.ат-Т. 850 й.дан бошлаб узоқ юртларга, қатор хорижий мамлакат ва шаҳарларга сафар қилади. Жумладан у, Ҳижозда – Макка ва Мадина, Ироқ, Хуросон ва б. қатор юртларда кўплаб муҳаддислар, олимлар б-н мулоқотда бўлиб таълим олади, қизғин илмий мунозара ва баҳсларда иштирок қилади. Узоқ йиллар давом этган сафарлари чоғида А.И.М.ат-Т. нафақат ҳадис илмидан, балки қироат, баён, фиқҳ, тарих ва фаннинг бошқа соҳаларида ҳам кўплаб устозлардан сабоқ олган. Шу б-н бир қаторда А.И.М.ат-Т. ҳадисларни тўплашга алоҳида эътибор бериб, бу борада у ҳар қандай қийинчиликларга бардош беради. У ўзи ўқиган ёки бирорта ровийдан эшитган ҳадисни алоҳида қоғозларга қайд қилиб, уларнинг асли ва санадини изчиллик б-н аниқлаб, қайта-қайта текшириб тўғрилигига тўлиқ қаноат ҳосил қилгач, уларни алоҳида қайд қилиб борган. Эшитган ҳадисларининг тўғрилигига шубҳа ва иккиланиш бўлганларини ҳам ажратиб батартиб ёзиб борган. Шу тариқа ҳадисларнинг тўғрилиги исноди тадқиқ қилинганлари ёки шубҳалилари турли табақаларга бўлиниб, улар саҳиҳ, ҳасан, заиф, ғариб каби турларга ажратилган. А.И.М.ат-Т. ўз асарларида келтирилган ҳадисларни ушбу табақалар асосида кўрсатиб ўтган. Ҳадис илмини ўрганишда ва такомиллаштиришда А.И.М.ат-Т.
Ўз даврининг кўпгина машҳур муҳаддисларидан таҳсил олади. Унинг устозларидан Имом ал-Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд, Қутайба ибн Саъид, Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғийлон, Саъид ибн Абдурраҳмон, Муҳаммад ибн Башшор, Али ибн Ҳажар, Аҳмад ибн Мунийъ, Муҳаммад ибн ал-Мусанно, Суфён ибн Вакийъ ва қатор таниқли муҳаддисларни кўрсатиш мумкин. А.И.М.ат-Т. ўз даврининг етук муҳаддиси сифатида кўпгина шогирдларга устозлик ҳам қилган. Унинг шогирдларидан Макҳул ибн ал-Фазл, Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар, Абу ибн Муҳаммадан-Насафий, Ҳаммод ибн Шокир, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Аҳмад ибн Юсуф ан-Насафий, Абу-л-Аббос Муҳуммад ибн Маҳбуб ал-Маҳбубий каби етук олимларни кўрсатиш мумкин.
Ахунжанов Қобилхон
таълим муассасаси ўқитувчиси