Яратилиш санаси 29.09.2024

Буюк хулқ соҳиби…

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзининг каломида сиз буюк хулқ соҳибидирсиз деб мақтади. Бу ҳақда ўзининг набийсига қарата: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси 4), дея марҳамат қилади.  Оиша розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хулқлари ҳақида сўралганда “Расулуллоҳни хулқлари Қуръон эди” дедилар. Имом Аҳмад ривояти. Яъни Қуръони каримдаги буйруқларга итоат этар, қайтариқлардан ўзларини тийилар эдилар.

Дарҳақиқат Аллоҳ таоло Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни буюк хулқ соҳиби деб сифатлади чунки у зотда Одам алайҳиссаломни тавбалари, Нуҳ алайҳиссаломни шукрлари, Иброҳим алайҳиссаломни дўстликлари, Исмоил алайҳиссаломни ваъдалари, Исҳоқ алайҳиссаломни ҳалимликлари, Яқуб алайҳиссаломни яхши гумон қилишлари, Юсуф алайҳиссаломни сабрлари, ва бундан бошқа барча пайғамбарларнинг гўзал хулқ ва сифатларини ўзларида жамлаган эдилар. Бунга қуйидаги ривоят ҳам далолат қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мени Аллоҳ таоло гўзал ахлоқларни тамомига етказиш учун юборди” дедилар.

Буюк саҳобий Анас ибн Молик рорзияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – “Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим Аллоҳга қасамки хеч қачон уф демадилар, бирор нарса учун нима учун буни қилмадинг демадилар, шундай қилсанг бўлмасмиди деб айтмадилар, дедилар”. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга мулойим, чақирча чақириғига ижобат қилар эдилар, ёрдам сўраб келган кишиларни хожатини чиқарар, саҳобалар у зотдан бир иш қилишни ҳоҳласалар уларга ана шу ишга рози бўлар эдилар ва уларга эргашар эдилар тақиқланган иш бўлмаса, бир ишни қилишга азму қарор қилсалар ўзлари мустақил бўлиб қилмас эдилар балки саҳобалар билан ана шу иш борасида маслаҳатлар эдилар, уларни яхшиликларини қабул қилар камчиликларини авф этар эдилар.

Ишанов Исмоилхон

таълим муассасаси ўқитувчиси