Яратилиш санаси 30.09.2024

Қандай саловат айтамиз?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз с.а.в.га саловот айтишни амр қилган экан, бу саловот қандай қилиб айтилади, деган савол пайдо бўлиши табиий. Жумладан, худди шу савол ушбу оят нозил бўлганидан кейинроқ саҳобаи киромларда пайдо бўлган.

Каъб ибн Ужра р.а.дан ривоят қилган ҳадисда айтиладики:

فقلنا يا رسول الله كيف الصلاة عليكم أهل البيت فإن الله قد علمنا كيف نسلم عليكم

“бир одам: “ Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку биламиз, аммо саловот айтиш қандай бўлади?” деди.

 قال : " قولوا اللهم صل على محمد وعلى آل محمد كما صليت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم إنك حميد مجيد اللهم بارك على محمد وعلى آل محمد كما باركت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم إنك حميد مجيد "

  • деб айтинглар деб марҳамат қилдилар Пайғамбаримиз с.а.в.

 قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من أفضل أيامكم يوم الجمعة فيه خلق آدم وفيه قبض وفيه النفخة وفيه الصعقة فأكثروا علي من الصلاة فيه فإن صلاتكم معروضة علي

Пайғамбаримиз с.а.в. “ Кунларнинг афзали сизлар учун жума кунидир. Чунки у кунда Одам а.с. яратилди ва жони олинди. Исрофил а.с.нинг сур чалишларининг аввалгиси ҳам охиргиси ҳам ўша кунда бўлади. Бас ўша учун жума кунида менга саловотни кўп айтинглар. Албатта саловотларингиз менга кўрсатилади.

قالوا : يا رسول الله وكيف تُعرَضُ عليك صلاتنا وقد أرَمْتَ ؟ يعني وقد بليت قال : إن الله حرم على الأرض أن تأكل أجساد الأنبياء

Сўрадилар: “ Эй Аллоҳнинг Расули, сиз бизнинг саловотларимизни қандай эшитасиз вақтики сиз вафот этсангиз? Пайғамбаримиз с.а.в. марҳамат қилиб айтдилар: “ албатта Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадини ерга ҳаром қилди”.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : أكثروا الصلاة علي يوم الجمعة فإنه مشهود تشهده الملائكة وإن أحدا لا يصلي علي فيه إلا عُرضت علي صلاتُه حتى يفرُغَ منها قال : قلت وبعد الموت ؟ قال إن الله حرم على الأرض أن تأكل أجساد الأنبياء فنبي الله حيٌ يُرزَق

Яна Расули Акрам с.а.в. : “Жума кунида менга саловотни кўпроқ айтинглар, чунки бунга фаришталар гувоҳ бўлишади. Саловот айтгувчининг саоловотлари тоинки айтиб бўлгунча менга етказиб турилади”. Ва бир саҳоба дедилар: “ Сиз вафот этгандан кейин ҳам ми?” Расулуллоҳ с.а.в.: “Албатта Аллоҳ таоло ерга ҳаром қилди пайғамбарлар жасадини ейишлигини. Ва Аллоҳнинг пайғамбари тирик бўлади, доимо ризқланиб туради” дедилар.

Султонмаҳмудов Абдулмажид

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим
муассасаси ўқитувчиси