Яратилиш санаси 26.09.2024

Убайдуллоҳ ибн Масъудни роҳимаҳуллоҳни таржимаи холлари.

Бу имомнинг тўлиқ исимлари Убайдуллоҳ Содруш шарийъа ал-Асғар ибн Масъуд ибн Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъа Аҳмад ибн Жамолуддийн Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий ал-Бухорийдур. Содруш шарийъа ал-Асғар» «кичик Содруш шарийъа» деганидир. У кишининг катта боболарининг лақаби ҳам Содруш шарийъа бўлганлиги насабларидан кўриниб турибди. Шунинг учун катта бобоси «Содруш шарийъа ал-Акбар»-  «Катта Содруш шарийъа», набираси эса «Содрш шарийъа ал-Асғар»-«Кичик Содруш шарийъа» деб аталган.

Баъзи манбаларда икковларини «Содруш шарийъа биринчи» ва «Содруш шарийъа иккинчи» деб ҳам фарқланган. Аммо Содруш шарийъа лақаби асосан Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Буҳорий роҳматуллоҳи алайҳига нисбатан ишлатилган. Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий Бухоро шахрида, ота-боболаридан бошлаб барча авлодлари илм ва фиқҳ уламолари бўлиб келаётган оилада туғлиб вояга етдилар. Боболари имом Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъанинг тарбиялари натижасида машҳур аллома бўлиб етишдилар. Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг имом Абу Ҳанифага етиб борадиган санадлари қуйидагича.                             

1. Боболари Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъа.

2. Катта боболари Аҳмад ибн Жомолуддийн.

3. Жомолуддийн Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий.                               

4. шайх имом Муфтий Имомзода.                                                         

5. Шайҳ Имодуддийн.                                                                            

6. Шамсул Аимма Заранжарий.                                                  

7. Имом Сарахсий. 

8. Имом Ҳалвоний. 

9. Абу Али Насафий.                                                                    

10. Имом Маҳмуд ибн Фазл. 

11. Имом Субазмуний. 

12. Абдуллҳ ибн Абу Ҳафс Кабир. 

13. Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний.                             

14.Имом Абу Ҳанифа. 

Абдуллаев Азимхон

Таълим муассасаси ўқитувчиси