Яратилиш санаси 10.10.2024

Росулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламда гўзал ўрнак бор!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

  { لَّقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِی رَسُولِ ٱللَّهِ أُسۡوَةٌ حَسَنَةࣱ لِّمَن كَانَ یَرۡجُوا۟ ٱللَّهَ وَٱلۡیَوۡمَ ٱلاخِرَ وَذَكَرَ ٱللَّهَ كَثِیرࣰا }

«Дарҳақиқат, сизлар учун Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп зикр қиладиганлар учун Аллоҳнинг Расулида гўзал ўрнак бордир» (Аҳзоб сураси, 21-оят). 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсоният учун, хусусан, мўмин-мусулмонлар учун энг олий ўрнакдирлар. Мана шу ҳақиқатдан келиб чиқиб, Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини атрофлича, қунт билан ўрганиб, келган. Саҳобаи киромлар у зоталайҳиссаломнинг ҳар бир сўзу амалларини, ҳаракату ҳолатларини диққат билан кузатиб, ёдлаб борганлар ва ўзларидан кейинги авлодларга бекаму-кўст етказганлар. Уларнинг нақлларини қоғозга тушириш натижасида ҳадис китоблари, сийрат асарлари вужудга келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек Ҳаёли ва тавозели кишини тарих кўрмаган. У зотнинг тавозелари самимий, чин дилдан ва меъёрида эди. «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ниҳоятда ҳаёли ва тавозели эдилар». 

Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хидрдаги қиздан ҳам ҳаёли эдилар. Агар у зот бирор нарсани кўриб, хушламасалар, биз буни юзларидан билиб олар эдик». Илгари вояга етган қизлар учун алоҳида хона қилиб беришга шароит бўлмагани учун, уйнинг бир тарафи уларга парда ёки шунга ўхшаш нарса билан ажратиб берилган. Ўша тўсиқ ва тўсилган жой «хидр» деб аталган. Қадимдан аёл ҳаё рамзи бўлган. Одатда аёл киши нинг ҳаёси энг юқори нуқтага етган пайт - бу унинг бўйи етиб, ҳали турмушга чиқмаган вақти бўлади. Шу боис, улар ҳаё борасида зарбулмасал қилинади. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўша қизлардан ҳам ҳаёли, уятчан эдилар ва ҳаё у зотнинг шиорлари эди. «Ҳар диннинг хулқи бор. Исломнинг хулқи ҳаёдир», дердилар. Абу Масъуд Уқба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, одамларга етиб келган нубувват сўзларидан бири «Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қилавер» деган гапдир», дедилар». 

Асваддан ривоят қилинади: «Оиша розяллоху анходан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ахллари ичида нималар қилар эдилар?» деб сўрадим. «У зот ўз аҳлларининг юмушларида бўлар эдилар. Намоз вақти кирса, намозга турар эдилар», дедилар». Хишам ибн Урва отасидан ривоят қилади: «Оиша розяллоху анхога Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нималар қилар эдилар?» деган эдим, оиша розяллоху анхо: «Кийимларини тикар, шиппакларини ямар, кишилар уйида қиладиган ишларни қилаверар эдилар», дедилар». Аҳмад, Ибн Саъд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган. 

Имом Термизий «Шамойил»да Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги лафзда ривоят қилади: «У зот ҳам бир башар эдилар. Кийимларини тозалар, қўйларини согар ва ўз ишларини ўзлари қилар эдилар». Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли оилаларига жуда ҳам гўзал ва юксак одоб билан муносабатда бўлар, ҳатто ушбу муносабатни кишидаги одамийликнинг мезони қилиб белгилаган эдилар. У зот: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхши бўлганингиздир. Мен сизларнинг аҳлига энг яхши бўлганингизман», дердилар. 

Хулоса улароқ шуни айтишимиз жоизки биз Росулимиз алайхи саломни умматлари улароқ хабибимизга хаё ва тавозе борасида хам ухшашга харакат қилишимиз лозимдир Аллох Барчамизни Набийимиз Хабибимиз алайхиссалом суннатларига мувофиқ хёт кечиришимизни насиб айласин! 

Фойдаланилган Адабиётлар: 

1. Хадис ва хаёт. Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф 
2. Мавлид.Саййид жаъфар ибн Хасан Барзанжий. Ҳасан ЯХё Абдулмажид таржимаси ва шархи

Убайдуллаев Қобилжон

таълим муассасаси талабаси