
Нифоқ нима?
Нифоқ бу мунофиқнинг феъли бўлиб, шариат истилоҳида иймонни изҳор қилиш ва куфрни беркитишдир. Бу калиманинг асли юмронқозиқнинг икки чиқиш йўли бўлади бир киши уни талаб қилса юмронқозиқ бошқа тешигидан қочиб чиқиб кетишига айтилади. Бир қийлда нифоқ калимаси ер остида яшириладиган тунелга нисбатан айтилади куфрни ҳам яширганлиги учун нифоқ деб номланди.
Нифоқ икки ҳил бўлади:
Биринчиси: диндан чиқариб юборадиган катта нифоқ деб номланади, бу қалбга боғлиқ бўлади. Нифоқ соҳиби иймонини изҳор қилади ва куфрини яширади.
Иккинчиси: Эса кичик нифоқ деб номланади у амалга ва аъзоларга боғлиқ бўлади, буни амалий нифоқ деб номланади, бу борада Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам “Тўрт хислат бор, улар кимда бўлса, у аниқ мунофиқдир. Агар кимда улардан бири бўлса, то уни тарк қилмагунича унда ҳам мунофиқнинг хислати бўлади. (Мунофиқнинг тўрт аломати:) Омонатга хиёнат қилади, ёлғон гапиради, аҳдлашса алдайди ва хусуматлашса фужурга кетади”, дедилар.
Нифоқни бошланиши ёлғон, хиёнат, ваъдага хилоф қилиш, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлиш ва ундан қўрқмаслик.
Нифоқдан сақланиш ва ундан узоқда бўлиш инсон ўзи Аллоҳ таолонинг махфий ва ошкоралик холида Аллоҳ таоло кузатиб туранлигини ҳис қилиш, Аллоҳ учун ҳамма амалларда ихлослик бўлиш, мунофиқликдан қўрқиш ва бу борада Набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиб юриш, Аллоҳ таоло мухлис бандаларига жаннатда тайёрлаб қўйган неъматларини ва мунофиқ бандаларига тайёрлаб қўйган ахобларини хис қилиш билан мунофиқлик сифатидан мўъмин банда халос бўлади.
Ишанов Исмоилхон
таълим муассасаси ўқитувчиси