Ҳанафий мазҳаби атамалари
Ҳанафий мазҳабини бошқа мазҳаблардан ажратиб турадиган ўзига хос атамалари мавжуд. Бу атамаларни айримлари китобларга хос ва баъзилари мазҳаб имомларига ва яна бир қисми фатво берилган ва таржиҳ қилинган ҳукмларга хосдир. Бу атамаларни билиш ҳар бир талаба учун жуда муҳим ҳисобланади.
Чунки матн эгалари ва матн шориҳлари фиқҳий жумлаларни ана шу атамалар билан қисқартириб ифодалашган. Фиқҳий китоблар ўқишда масалаларни чалкаштирмаслик учун мана шу атамаларни мазмунини билишнинг аҳамияти жуда катта.
Қуйида биз Ҳанафий мазҳабидаги китобларга хос бўлган атамалар билан танишиб чиқамиз.
1 ظاهر الرواية - бундан муҳаммад ибн ҳасан шайбоний роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги олти китоблари назарда тутилади:
1. Мабсут
2. Зиёдот
3. ал Жомиул кабир
4. ал жомиус соғир
5. ас сиярул кабир
6. ас сиярус соғир
2."الأصل"
Бундан Муҳаммад ибн ҳасан Шайбоний раҳимоҳуллоҳнинг "Мабсут" китоблари ирода қилинади
3."الأصول"
Бундан юқорида ўтган зоҳирур ривоядаги олти китоб ирода қилинади
4."الكتاب"
Бундан “мухтасарул қудурий” ирода қилинади
5."النوادر"
Бундан учта имом бўлмиш Имом Абу ҳанифа имом Аби Юсуф имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган масалаларни ўз ичига қамраб олган китоблар ирода қилинади. Бунга Кайсониёт, Роққийёт, Журжонийёт, Ҳорунийёт. каби асарларни мисол қилиш мумкин.
Буларнинг барчаси Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ асарлари ҳисобланади.
6."الواقعات"
Бундан мутааххир уламолар истинбот қилган масалаларни ўз ичига олган китоблар назарда тутилади ва ўз навбатида бу масалалар мазҳаб имомларидан ривоят қилинмаган бўлади.
7. "المتون الأربعة"
Бундан Имом Мувсилий (р.а)нинг “Ал- Мухтор”, Маҳбубий (р.а) нинг “Виқоятур ривоя”, имом Насафий (р а)нинг “Канзуд дақоиқ”, Ибн Саитий (р а)нинг “Мажмаул баҳройн” асари назарда тутилади.
8."المتون الثلاثة"
Бундан Мухтасарул қудурий, Канзуд дақоиқ ва Ал виқоя асарлар назарда тутилади.
Мана булар ҳанафий мазҳабига оид китобларнинг энг машҳур истилоҳлари ҳисобланади.
Исмаилов Акрамхон
таълим муассасаси ўқитувчиси