Яратилиш санаси 15.10.2024

ИЙМОН ОМОНАТИ

Бизларга топширилган биринчи омонатни Аллоҳ таоло Қуръон каримда марҳамат қилади:

إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَن يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا وَحَمَلَهَا الْإِنسَانُ إِنَّهُ كَانَ ظَلُومًا جَهُولًا

Албатта, биз бу омонатни (яъни Исломдаги шариатнинг тоат-ибодатларни) осмонларга, ерга ва тоғу тошларга рўбарў қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат, у (ўзига) зулм қилгувчи ва нодон эди[1]

Aввало омонат сўзининг таржимасини тушуниб олайлик. Омонат дегани арабча сўздан олинган бўлиб – ишониб топширилган нарса – маъносини англатади. Демак, Парвардигори олам бизларга ўз дининг кўрсатмаларини ишониб топширибди. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак: Аллоҳ таоло барча кўрсатма таълимотларини ва ҳукмларини ўз жойига қўйиш бўйича унинг ишонган вакилимиз.

Аллоҳ таолонинг ҳақиқий мўмин бандаси бу Худонинг буйруқларини ўз вақтида адо қиладиган ва қайтарган қайтариқларидан доимо қайтадиган зотдир. 

Намоз вақти келганда ҳазрати Али к.в. титрар ва ранг-рўйлари ўзгара бошларди. У кишидан: “Эй мўминларнинг амири, сизга нима бўлди?”, деб сўраганларида, шундай жавоб берардилар: “Аллоҳ таоло еру кўкларга фарзларини омонатга бермоқчи бўлганида улар қўрқиб олмаган эдилар, мен бани Одам бўлиб қабул қилганман. Энди омонат намоз пайти келди.

Аллоҳ таоло яна Қуръонни давомида дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ

Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга хиёнат қилманг ва (ишониб топширилган) омонатларингизга хиёнат қилманглар!”[2]

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:لا إِيمَانَ لِمَنْ لا أَمَانَةَ لَهُ، وَلا دِينَ لِمَنْ لا عَهْدَ لَهُ

Омонатни сақлай олмайдиган кишининг иймони йўқ, аҳдига вафо қилмайдиганни эса дини йўқ

Ким Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло ҳузурига соғлом қалб билан борар экан, нажот топади. “Қалб Аллоҳ таолодан бандасига берилган омонатдир” – дейдилар Имом Ғаззолий. Умр ҳам Аллоҳ таолонинг омонати. Шунингдек, тоатга сабаб бўлувчи барча нарсалар омонат. Соғлиқимиз, вақтимиз, илмимиз ва ҳоказо... Кимки омонатга хиёнат қилиб, тавба қилмаса, аламли жазога йўлиқади.

Орифлардан бири дейди: “Аллоҳ таолонинг бандасига тегишли иккита сири бор. Улуғ ва қудратли зот илғом йўли билан бу сирларни бандасига билдирган. Аввалгиси шуки, бола она қорнидан чиқар экан, унга айтади: “Бандам, пок ва тоза ҳолда сени дунёга келтирдим, умрингни сенга ишониб топширдим, омонатга бердим. Бас, омонатни қандай сақлашингни ўйла, рўбарў бўлурсан!” Кейингиси шуки, руҳ бандадан чиқаётганида Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади: “Бандам, ишониб топширган омонатимни нима қилдинг? Аҳдга кўра, Менга рўбарў бўлгунингча уни сақлай олдингми? Агар омонатимни сақлаган бўлманг, аҳдимга вафо қилиб, мукофот билан қаршилайман. Агар омонатимга хиёнат қилган бўлсанг, омонатни талаб қилиб, жазо билан кутиб оламан”.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« ثَلاَثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ فَهُوَ مُنَافِقٌ وَإِنْ صَامَ وَصَلَّى وَزَعَمَ أَنَّهُ مُسْلِمٌ مَنْ إِذَا حَدَّثَ كَذِبَ وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ». قَالَ عَبْدُ اللَّهِ ثَلَاثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ فَهُوَ مُنَافِقٌ إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ فَمَنْ كَانَتْ فِيهِ وَاحِدَةٌ مِنْهُنَّ لَمْ تَزَلْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْ النِّفَاقِ حَتَّى يَتْرُكَهَا

 “Кимдаким, унда учта амал бўлса, бас у мунофиқдир, арагчи намозхону рўзадор бўлса ҳам. 1. Гапирса ёлғон гапиради. 2. Омонатга хиёнат қилади. 3. Ваъдага хилоф қилади”. 

[1] Аҳзоб 72

[2] Анфол 27

Султонмаҳмудов Абдулмажид

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
таълим муассасаси ўқитувчиси