Имом Ҳофиз Абу Муҳаммад Доримий
Имом Ҳофиз Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром Тамимий Доримий Самарқандий. Ҳийрий 181 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Имом Доримий Бани Дорим ибн Молик ибн Ҳанзала ибн Зайд Манот, қабиласига нисбатан машҳурдир.
Имом Доримий илм талабида кўпгина шаҳарларни айланиб чиқди, Хуросонга бориб, у ерда Усмон ибн Бажла ва Муҳаммад ибн Салам каби муҳаддислардан ҳадис эшитди, Ироқга бориб Убайдуллоҳ ибн Мусо, Абу Нуайм Руҳ ибн Убода ва Абдондан ҳадис эшитди. Ундан сўнг Мисрга бориб Саид ибн Марям, Абу Солиҳ ва бошқа муҳаддислардан ҳадис эшитди.Сўнг Ҳижозга бориб Муқриъ, Ҳумайдий, Ибн Аби Увайс ва бошқалардан ҳадис тинглади. У ердан Шомга бориб имом Бухорийни устози Муҳаммад ибн Юсуф Фирёбий, Абу Баён ва Абу Масҳар каби муҳаддислардан ҳадис эшитди.
Имом Абу Бакр Хатиб айтадиларки “Имом Доримий ҳадис изловчи, уни тўплаш ва жамлашда ишонч, сидқ, зоҳидлик ва парҳезкорлик, билан сифатланган муҳаддисларнинг бири эди. Смарқандга қозиликка таклиф этилганида бош тортган эди. Сулотон Имом Доримийдан қози бўлиши қаттиқ талаб қилди ҳатто уни қози этиб тайинлади, Имом Доримий битта ҳукм чиқариб, султондан ўзини истеъфога чиқаришини сўради султон уни истеъфога чиқарди. Имом Доримий ғоятдда ақллик, фазилат соҳиби эди, диёнат, ҳалимлик, вазминлик ва тоат ибодат ва озига қаноат қилиш борасида зарбул масал қилинар эди.
Имом Доримий Язид ибн Ҳорун, Яъло ибн Убайд, Жаъфар ибн Авн, Бишр ибн Умар Заҳроний, Абу Алий Убайдуллоҳ ибн Абдулмажид Ҳанафий, Муҳаммад ибн Бакр Барсоний, Ваҳб ибн Жарир, Назр ибн Шамийл, Абу Назр ибн Қосим, Усмон ибн Умар ибн Форис, Саъийд ибн Омир Сабъий, Асвад ибн Омир, Аҳмад ибн Ҳазрамий, Абу Осим Убайдуллоҳ ибн Мусо Абу Муғийра Ҳавлоний каби муҳаддиси олимлардан ҳадис эшитди.
Имом Доримийдан кўплаб олимлар ҳадис эшитдилар улардан имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Абд ибн Ҳамийд, Ражо ибн муржо, Ҳасан ибн Саббоҳ Барроз, Солиҳ ибн Муҳаммад, Иброҳим ибн Абу Толиб, Жаъфар ибн Аҳмад ибн Форис, Жаъфар Фирёбий, Абдуллоҳ ибн Аҳмад, Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр, Муҳаммад ибн Назр, Ийсо ибн Умар Самарқандий ва бошқалар ундан ҳадис тингладилар ва ривоят қилдилар.
Уламоларнинг у зотга айтган илиқ сўзлари ва мақтовлари Имом Доримий буюк имом, мутқин ҳофиз, парҳезкор, олим эди, У ҳақда Абу Хотим ибн Ҳиббон айтадики “Имом Доримий мустаҳкам ҳадис ҳофизларидан дийнда парҳез аҳлидан ҳадисни тўплаб жамлайдиган фақиҳ китоб ёзган, ҳадис айтган Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ҳадисларини ўз шаҳрида эълон қилган одамларни ҳадисга чақирган, суннатга қарши чиққанларга курашган олимлардан эди.” Имом Заҳабий айтадиларки “Имом Доримий дийн рукнларидан бир рукн эди” деб сифатлайди. Муҳаммад ибн Иброҳим Шерозий айтадиларки “Имом Доримий ғоятда ақл ва диёнат соҳиби, ҳалимлик, дироят, ибодат ва зоҳидлик борасида зарбул масал қилинадиган Самарқанд шаҳрида ҳадис ва саҳобаларнинг асарларини ёддан билувчироқ кишилардан эди , Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ҳадисларидан ёлғонларни ҳимоя ҳимоя қилар, муфассир, фақиҳ олим эди” деб сифатлайди.
Ражо ибн Маржо раҳимаҳуллоҳ “Мен Имом Доримий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини у зотдан кўра билувчироқ кишини кўрмадим деб ” айтади. Муҳаммад ибн Башшор “Дунё ҳуффозлари тўрттадир Рай шаҳрида Абу Заръа, Найсобурда Имом Муслим, Самарқандда Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ва Бухорода Исмоил ибн Бухорий ”деб айтадилар. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Нумайр “Биздан Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ҳифз ва парҳезкорлик бобида ўзиб кетди” деб айтадилар. Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон саксон беш ёшида зул ҳижжа ойининг саккизинчи куни аср намозидан сўнг вафот этди ва арафа куни қабрга қўйилди унга Аҳмад ибн ибн Яҳё ибн Сулаймон жаноза намозини ўқиди. Вафоти ҳақидаги хабар имом Бухорийга етиб келганда бошини қўйи солиб сўнг бошини кўтариб Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтамиз деб кўз ёшлари яноқларига тушди.
Ишанов Исмоилхон
таълим муассасаси ўқитувчиси