Имом ад-Доримийнинг “Сунани Доримий” асарига алломаларнинг фикрлари
Имом Доримий ҳадис илми билан чегараланиб қолмасдан, балки тафсир ва фиқҳ каби фанларда ҳам етук олим эканликларини юқорида ҳам зикр қилиб ўтдик.
У зот Қуръони каримнинг баъзи жузлари-пораларига тафсир ёзганлар. Аммо бу таснифотлари бизнинг давримизгача етиб келмаган. Фиқҳ китобларини “Би савми мустаҳаза вал мутаҳаййира” деб исмлаганлар. У кишининг энг машҳур мусаннафотлари “Сунани Доримий” деб номланган бўлиб, бу мўътабар “Олти саҳиҳ” китобларининг биридир деб ҳам юритилади[1].
Ҳижрий III-асрдан бери жумҳур уламолар “Саҳиҳ китоб” соҳиблари деб беш нафар Имомга иттифоқ бўлганлар. Бу зотлар: Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоийлардир. Олтинчи “саҳиҳ” китоб эгасини тайин қилишга турли аср уламолари уч имомнинг номзоди борасида бироз баҳс юритиб келишади. Бу зотлар: Доримий, Молик ва Ибн Можалардир. Жумладан, Абул Ҳасан ибн Муъовия Сарақустий (535 ҳ) “Олти саҳиҳнинг холислиги” китобида ва Имом Абу Саодат Муборак ибн Муҳаммад Жазарий (606 ҳ) “Асосий қоидалар тўплами” таснифотида Имом Моликнинг “ал-Муватто” китобини Имом ибн Можанинг “Сунани ибни Можа” сидан саҳиҳроқ деб топиб, олтинчи китоб эгасилигига Имом Моликни тавсия қилганлар[2].
Абул Фазл Муҳаммад ибн Тоҳир Мақдисий (448-508 ҳ) “Олти саҳиҳ атрофлари” номли китоб ёзиб, 5 та саҳиҳдаги ҳадисларга нисбатан Имом ибн Можанинг “Сунан” ида 1339 та турли ҳадис зиёдалигини ҳисобга олиб, 6-китоб соҳиблигига Имом ибн Можани қўйган. Бу таклифга кейинги баъзи уламолар ҳам тобеъ бўлишган. (Ушбу воқеа ҳижрий VI-асрда бўлиб ўтган). Лекин Шайх Салоҳиддин Аълоий айтадилар: “Имом Доримийнинг муснадини-сунанини, Ибн Можанинг сунанининг ўрнига қўйилса энг маъқул иш бўлур эди” - дейдилар[3].
Шайх Абул Ҳақ Деҳлавий (1551-1642м) шу фикрни ҳужжат билан исботлаб айтадики: “Баъзи уламолар фикр юритиб, Имом Доримийнинг сунани 6-чи саҳиҳ китоб бўлишига авлороқдир. Чунки, бундаги ривоятлар иснодида заиф кишиларнинг озлигига, инкор қилинган сўзларнинг танқидчилар учун камёблиги, ундаги иснодларнинг юқорилиги ва ҳатто уч иснодли ҳадислари Имом Бухорийнинг саҳиҳидаги уч иснодлилардан кўпроқлигини айтишади” деб таъкидлайдилар[4].
Алоуддин Муғалтой ибн Қалиж эса: Имом Доримийнинг сунани бир гуруҳ уламолар саҳиҳ деб аташганини таъкидлаб, бу китоб ибн Можаникидан кўра баъзи бир ҳолатларда 6-ўрнига ҳақлироқдир. Масалан: Заиф кишилари камлиги, инкор этилган ҳадислар-сўзлар йўқлиги ва агар чандийки бунда айрим орадаги исноди узилиб қолган ҳадислар мавжуд бўлса ҳамки, ибн Можанинг сунанидан кўра авлороқдир деб, фикрида қатъий туради[5]. Аммо ушбу уч Имомдан ҳар бирининг китобларидаги доимо инсонлар эҳтиёжлари тушадиган манфаатлари, мазкур беш Имом мусаннафотларидаги даражаларга етмасада, шу уч китобда ҳам киши ақли билан ўлчаб бўлмайдиган ҳолатда фойдалари бе ҳисобдир. Баъзида, кўпинча 5 саҳиҳ китобда топилмаган ҳадислар 3 китобнинг бирида чиқиб қолиб муддао ҳосил бўлади.
Уламолар 5 саҳиҳ ва мазкур 3 ҳадис китоблари қаторига Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад” ларини ҳам қўшиб, жами 9 ҳадис китобларидаги калималар жумласи осон топилиши учун “Феҳраст-сўзлар кўрсаткичи” тузишган ва китоб қилиб чоп этишган. Дунёда ҳадисга таълуқли китоблар сони 500дан юқорилаб кетаверади. Машҳурларининг ўзи 50 дан ошиб қолади. Лекин тафсир ёки бошқа изоҳли таълифотларнинг аксарида, бошқаларига нисбатан ушбу, мазкур 9 Имомнинг таснифотларига кўпроқ мурожаат қилгани ҳам кўзга ташланади. Шу боис ва бошқа сабабларга кўра ҳам Голландиянинг Леидин шаҳридага Барил номли арабий матбаада 1962 йилда “Ал-мўъжам ал-муфаҳрас ли алфази ал-ҳадис ан-набавий” (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидаги сўзларнинг кўрсаткич тўплами) номли 6 жилдли катта китоб нашр этилган.
Имом Доримийнинг бизда мавжуд бўлган 2 жилдлик араб тилида (ҳ.1417-м.1996) Дамашқдаги “Дорул-қалам” матбаъасида ва Бейрутда чоп этилган нусхалари 3375 ҳадисни ўз ичига олади. Ушбу китоб сўзлари ва жумлаларини изоҳлаб, шарҳлаб ҳаётга тадбиқ этган олим Димашқ Университети шаъриат факултетининг ҳадис илмлари устози Доктор Мустафо Дийбул Бағодирлар ва яна бошқа бир неча олимлар мисли кўрилмаган жидду-жаҳд фидоийлик билан шахсий ва оммавий кутубхоналарда деярли йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ушбу “Сунан” китобининг нусхаларини топишиб, янгиттан яна талабалар қўлига тутқаздилар. Бу улуғ ишларга Аллоҳ ажру савоб ато этсин!
Юртимиз уламолари тасниф этган китобларда эса ундаги ҳадислар сонини 3465 та дейилган.
У зот Қуръони каримнинг баъзи жузлари-пораларига тафсир ёзганлар. Аммо бу таснифотларни бизнинг давримизгача етиб келмаган. Фиқҳ китобларини “Би савми мустаҳаза вал мутаҳаййира” деб номлаганлар.
Энг машҳур мусаннафотлари “Сунани Доримий” деб номланган бўлиб, бу мўътабар “Олти саҳиҳ” китобнинг биридир деб ҳам юритилади.
Ҳижрий III-асрдан бери жумҳур уламолар “Саҳиҳ китоб” соҳиблари деб беш нафар имомга иттифоқ бўлганлар. Бу зотлар: Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоийлардир.
Олтинчи “саҳиҳ” китоб эгасини тайин қилишга турли аср уламолари уч имомнинг номзоди борасида бироз баҳс юритиб келишади.
Бу зотлар: Доримий, Молик ва Ибн Можалардир. Жумладан, Абул Ҳасан ибн Муъовия Сарақустий (535 ҳ) “Олти саҳиҳнинг холислиги” китобида ва Имом Абу Саодат Муборак ибн Муҳаммад Жазарий (606 ҳ) “Асосий қоидалар тўплами” таснифотида Имом Моликнинг “ал-Муватто” китобини Имом ибн Можанинг “Сунани ибни Можа” сидан саҳиҳроқ деб топиб, олтинчи китоб эгасилигига Имом Моликни тавсия қилганлар.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Тоҳир Мақдисий (448-508 ҳ) олти саҳиҳ атрофлари номли китоб ёзиб, 5 та саҳиҳдаги ҳадисларга нисбатан Имом ибн Можанинг “Сунани” да 1339 та турли ҳадис зиёдалигини ҳисобга олиб, 6-китоб соҳиблигига Имом ибн Можани қўйган. Бу таклифга кейинги баъзи уламолар ҳам тобеъ бўлишган. (Ушбу воқеа ҳижрий VI-асрда бўлиб ўтган). Лекин Шайх Салоҳиддин Аълоий айтадилар:”Имом Доримийнинг муснадини-сунанини, Ибн Можанинг сунанининг ўрнига қўйилса энг маъқул иш бўлур эди”.
Шайх Абул Ҳақ Дихлавий (1551-1642м) шу фикрни ҳужжат билан исботлаб айтадики: “Баъзи уламолар фикр юритиб Имом Доримийнинг сунани 6-чи саҳиҳ китоб бўлишига авлороқдир. Чунки бундаги ривоятлар иснодида заиф кишиларнинг озлигига, инкор қилинган сўзларнинг танқидчилар учун камёблиги, ундаги иснодларнинг юқорилиги ва ҳатто уч иснодли ҳадислари Имом Бухорийнинг саҳиҳидаги уч иснодлилардан кўпроқлигини айтишади” деб таъкидлайдилар.
Алоуддин Муғалтой ибн Қалиж эса: Имом Доримийнинг сунани бир гуруҳ уламолар саҳиҳ деб аташганини таъкидлаб, бу китоб ибн Можаникидан кўра баъзи бир ҳолатларда 6-ўрнига ҳақлироқдир.
Масалан: Заиф кишилари камлиги, инкор этилган ҳадислар-сўзлар йўқлиги ва агар чандийки бунда айрим орадаги исноди узилиб қолган ҳадислар мавжуд бўлса ҳамки, ибн Можанинг сунанидан кўра авлороқдир деб, фикрида қатъий туради. Аммо ушбу уч имомдан ҳар бирининг китобларидаги доимо инсонлар эҳтиёжлари тушадиган манфаатлари, мазкур беш имом мусаннафотларидаги даражаларга етмасада, шу уч китобда ҳам киши ақли билан ўлчаб бўлмайдиган ҳолатда фойдалари бе ҳисобдир. Баъзида, кўпинча 5 саҳиҳ китобда топилмаган ҳадислар 3 китобнинг бирида чиқиб қолиб муддао ҳосил бўлади.
Имом Доримийнинг “сунан” китобининг исми борасида уламолар турли хил фикрлар билдиришган. Жумладан: Имом Заҳабий (1274-1348 м) ва баъзи буюк алломалар “Муснад” дейишса, Алоуддин Муғалтой ибн Қалиж Мисрий (асли Туркий балки қиличдир) (в.м.1361) ва шу зот каби уламолар саҳиҳ деганларини зикр қилиб ўтдик. Аммо ибн Ҳожар Асқалоний Мисрий (в.1449) ҳамда Жалолиддин Суютий 600 тача китоб ёзган зот (1445-1505) таъкидлаганидек бу китоб ҳадис кишилари орасида “сунан” деб ном олган. Юқоридаги таҳлилларни бироз изоҳлаб, шуни айта оламизки, сунан китобларининг мукаммалроғи. Имом Абу Довуд (в.ҳ.275-м.889) нинг саъйи ҳаракатлари натижасида вужудга келган. Чунки ундан олдин “Муснад, саҳиҳ ва бир тўхтамга келинмаган сунан” китоблар таълиф этиб келинган. Имом Абу Довуд эса 4 та мазҳабдаги далиллари батафсил илмий тарзда асослаб берилган, Шаръий ҳукмлар илми-фиқҳ масъалаларининг Қуръони каримдан ташқари фақат ҳадиси шарифлардангина олинган асл манбаъларнинг ҳаммасини тўплаб, китобнинг исмини муҳаддислар орасида биринчи бўлиб “сунан”-яъни фақат фиқҳга оид ҳадислар, суннатлар деб номланган эдилар.
Шундан келиб чиқиб таъкидлайдиган бўлсак, ватандошимиз Имом Доримийнинг китобида фиқҳга тегишли ҳадислар кўплиги маълум бўлган. Демак шу боис Ибн Ҳожар Асқалоний, Суютий ва бошқа ҳадис кишилари таснифотдаги шу жиҳатларига эътибор қаратишган бўлишлари ҳақиқатга яқинроқдир.
Имом Доримийнинг қўлимиздаги 2 жилдлик араб тилида (ҳ.1417-м.1996) Дамашқдаги “Дорул-қалам” матбаъасида чоп этилган нусхаси 3375 ҳадисни ўз ичига олади. Ушбу китоб сўзлари ва жумлаларини изоҳлаб, шарҳлаб ҳаётга тадбиқ этган олим Дамашқ Университети шаъриат факултетининг ҳадис илмлари устози Доктор Мустафо Дийбул Бағодирлар ва яна бошқа бир неча олимлар мисли кўрилмаган жидду-жаҳд фидоийлик билан шахсий ва оммавий кутубхоналарда деярли йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ушбу “сунан” китобининг нусхаларини топишиб, янгиттан яна талабалар қўлига тутқаздилар. Бу улуғ ишларга Аллоҳ ажру савоб ато этсин!
Юртимиз уламолари тасниф этган китобларда эса ундаги ҳадислар сонини 3465 та дейилган.
[1] “Ҳадис ва ҳаёт” 1-жузъ.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Шарқ” нашриёти. Тошкент – 2008 й.
[2] “Имом Доримий” рисоласи. Сайдазим Мамадалиев. 5-саҳифа.
[3]“Усулул ҳадис”. 327 – саҳифа.
[4]“Имом Доримий” рисоласи. Сайдазим Мамадалиев. 5-саҳифа.
[5] “Ҳадис ва ҳаёт” 1-жузъ.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Шарқ” нашриёти. Тошкент – 2008 й.
Абдураҳимов Баҳромжон
таълим муассаси ўқитувчиси