Яратилиш санаси 19.09.2024

Насх хати

“Насх” нинг луғавий маъноси “ўчириш, бекор қилиш” демакдир. Бу хат тури ихтиро қилингандан то ҳозирги кунгача хаттотлар томонидан кенг қўлланилиб келинади.

Ислом маданияти тараққий топиб бошлагач, композицион санъат турлари бўлмиш нақш ва ўймакорлик санъатлари кенг тарқалди.

Мусулмон санъати аҳли бу руҳни ёзувга ҳам олиб киришга ҳаракат қилиб,  янги хат турларини   кашф қила бошладилар ва уларга кўпроқ безакли шакллар беришга уриндилар. Оқибатда хаттотликда муайян қоида ва нормалар ишлаб чиқилди. Бу хат турлари олдингиларидан фарқли ўлароқ геометрик шаклларга эмас, балки нафис оғма шаклларга асосланган.

Бу хайрли ишлар бошида аббосийлар давлати вазири Ибн Муқла (ваф. 328 ҳ.) туради. Шундай қилиб, ўз тузилиши ва кўриниши билан аввалги куфий хатидан анча фарқ қилувчи ёзув турлари кашф этилди. Уларнинг бошида насх хати вужудга келиб, (бу хат турида) илгари мусҳафлар I аср куфийсида битилган бўлса, эндиликда улар янги кашф қилинган насх хатида ёзила бошлади.

Абдураҳимов Баҳромжон

таълим муассасаси ўқитувчиси