
Яратилиш санаси 25.09.2024
Насх хати (2-қисм)
Бу хат тури юзага чиқиб, шуҳрат қозонгандан кейин бошқа хатларнинг барчаси «мансух» қилинган, яъни ишлатишдан қолдирилган.
Насх хати тез ва равон ёзилгани, кўзга гўзал ва бежирим ташлангани учун ҳам у матбааларда чоп этиладиган китобларда асосий ёзув вазифасини ўтаган.
Ҳозирги даврда энг кенг тарқалган ёзув бўлиб, бу хатдан замонавий матбуот ва адабиётлар чоп этишда фойдаланилмоқда.
Илмий адабиёт ва қўлёзмаларда кўп учрайдиган ғубор хати насх хатининг майда қаламда ёзилишидир. Матнлар махсус рақамда жуда майда қилиб ёзилгани учун ғубор деб айтилган. Ғубор хатининг ихтирочиси — Саид Қосим бўлиб, у бир дона гуручга ғубор хати билан Ихлос сурасини ёзган.
Абдураҳимов Баҳромжон
таълим муассасаси ўқитувчиси