Яратилиш санаси 13.09.2021

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари турганда фалончи фақиҳнинг фатвосига ўрин борми»....

Бугунлик кундаги «Салафий»  оқимига мансуб бўлганларнинг тушунчаларидан: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари турганда фалончи фақиҳнинг фатвосига ўрин борми» каби гаплар  билан ёшлариммизни  мазҳаббошиларнинг сўзлари  қуръони карим, ҳадиси  шарифларга зид деган тушунчаларни сингдиришга уринаяптилар. Ваҳоланки уларнинг силсилалари  Пайғамбаримизга уланишини билишармикан.
Қуръони карим, ҳадиси шарифларни  сахобалар, тобеъинлар услубларисиз тушунаман демоқлик,  зулуматли кечада чироқсиз йўл ахтарган кабидир.
    Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан: «Ушбу уммат қандай қилиб ихтилоф қилади, ваҳоланки уларнинг пайғамбари ҳам қибласи ҳам бир бўлса» деб сўради. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Эй Амирул мўминин, Қуръон бизга нозил бўлди. Биз оятларни ким ҳақида нозил бўлганини билдик. Биздан кейин бир қавм бўладики, улар Қуръонни ўқийдилар ва ким ҳақида нозил бўлганини билмайдилар. Кейин бу борада ўзларининг фикрлари пайдо бўлади. Уларда фикр зоҳир бўлгач, ихтилоф қиладилар, ихтилоф қилсалар жанг қиладилар»  деб огоҳлантирганлар.
      Аллома Букайр роҳимаҳуллоҳ машҳур тобеин Нофеъ роҳимаҳуллоҳдан ўша пайтда пайдо бўлган ҳарурийлар (хорижий) оқими ҳақида саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қандай фикр билдирганини сўрайди. Нофеъ: “Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳарурийларни энг ёмон инсонлар дея атайди. Чунки улар кофирлар ҳақида нозил бўлган оятларни мўминларга нисбат берганлар”, - деб айтади. 
     Юқоридаги манбаалардан билиниб турибдики, бугуунги кундаги ҳар- ҳил оқимлар кофирлар ҳақида нозил бўлган оятларни мўминларга нисбат беришади. Ваҳоланки қурон  карим ва ҳадиси шарифлардан ижтиҳод даражасига етмаган инсон ўзича ҳукм чиқариш, мутлақо жоиз эмас.

АбдураҳмановМухаммад

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ходими