Яратилиш санаси 29.10.2024

Ҳанафий мазҳаби атамалари (2 қисм)

Биз ўтган галги мақоламизда ҳанафий мазҳабидаги китобларга хос бўлган атамаларини баён қилган эдик. Бу галги мақоламизда ҳанафий мазҳаби имомлари ва олимларига оид бўлган атамаларни баён қилишнина мақсад қилдик. Албатта бу атамаларни билиш фойдадан холи бўлмайди.Улар қуйидагича:

1. الإمام الأعظم. - Бундан имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ назарда тутилади. 

2. الشيخان. - Бундан имом Абу ҳанифа ва имом Абу юсуф раҳимаҳуллоҳлар назарда тутилади.

3. الطرفان. - бундан Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳлар назарда тутилади.

4. الصاحبان. - бундан Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад ибн Ҳасан назарда тутилади.

5. شيخ الإسلام - бундан фатво бериш учун тайинланган уламолар назарда тутилади. Агар умумия тарзда келтирилса бундан имом Ховаҳирзода раҳимоҳуллоҳ назарда тутилади.

6. العامة - Бундан ҳанафий мазҳаби машойихларининг кўплари назарда тутилади.

7. الأستاذ - Бундан Абдуллоҳ Субазмуний роҳимаҳуллоҳ назарида тутилади.

8. فخر الإسلام - Бундан Алий ал-Паздавий раҳимаҳуллоҳ назарда тутилади.

9. شمس الأئمة - Бундан Мабсут китобининг соҳиби Имом Сарахсий роҳимаҳуллоҳ назарда тутилади.

10. الصدر الشهيد.- Бундан Умар ибн Абдулазиз ибн Моза раҳимаҳуллоҳ назарда тутилади.

11.تاج الشريعة  - Бундан Маҳмуд ал-Маҳбубий роҳимаҳуллоҳ назарда тутилади.

12. صدر الإسلام - Бундан Тоҳир ибн Бурҳониддин роҳимаҳуллоҳ назарда тутилади. 

13. صدر الشريعة - Бундан Абдуллоҳ ал-Маҳбубий роҳимаҳуллоҳ назарда тутилади.

14. إمام الحرمين - Бундан Қози Юсуф ал-Журжоний роҳимаҳуллоҳ назарда тутилади. 

15.السلف - Бундан ҳанафий мазҳаб имомлари бўлмиш Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан Имом Муҳаммад ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳгача бўлган зотлар тушунилади.

16. الخلف - Бундан Имом Муҳаммад ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳдан Шамсул аимма Ҳайвоний (ваф 450-ҳижрий йил) бўлган зотлар тушунилади.

Мана шулар ҳанафийлар ўз китобларида мазҳаб имомларига ишлатадиган энг машҳур атамалардир.

Исмаилов Акрамхон

таълим муассасаси ўқитувчиси