Яратилиш санаси 01.11.2024

Маҳсига масҳ тортиш ҳукумлари..

Ғусл вожиб бўлмаган бетаҳорат киши учун икки махсига масҳ тортиш жоиздир.

Унинг фарзи - тўпиқдан пастга (ҳар бир оёққа) уч қўл бармоғи миқдоридаги чизиқлардир тортишдир. Икки журмуққа ва улар ила сафар қилиш  мумкин бўлган ҳар қандай нарсага масҳ тортса бўлади. Таҳорат кетган вақтида иккала оёққа  комил таҳорат ила кийилга ҳолатда бўлиши масҳ тортиш жоизлигининг шартидир. 

Жабирада бундай шарт йўқ. Жабира тузалиш сабабидан тушмаса, унинг тушишида ҳеч нарса  йўқ. Оёқни тўсувчидан бошқа фақатгина жабирага масҳ тортилади. Махсининг муддати таҳорат кетган вақтдан бошлаб муқим учун бир кеча ва кундуз, мусофир учун уч кеча ва кундуз. 

Масҳни бузувчилар

Масҳни бузувчилар таҳоратни бузувчилар, махсининг муддати ўтиши ва оёқ кафтининг  аксар қисми махсининг тўпиғ баробаридаги ўрнига чиқиши. (Охирги) икки ҳолатда икки  оёқни ювишнинг ўзи вожиб бўлади. Оёқ бармоғининг энг кичигининг уч миқдорича  бўлган тешик масҳ тортишни манъ қилади. Бунда бир махсининг тешиклари жамълаб  қаралади, икки махсиники эмас. Бир кеча ва кундуз вақт ўтишидан аввал муқим мусофир  бўлса ёки мусофир муқим бўлса, охирги ҳолат ҳисобга ўтади. Ўша вақт ўтгач махсиларини ечади.

Исмоилов Диёрбек

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим 
муассасаси 53- гуруҳ талабаси