Яратилиш санаси 14.09.2021

Содақоллоҳул аъзим дейиш бидъатми?

Шу кунларда кўпчилик томонидан Қуръони Карим  тиловатидан кейин  содақоллоҳул аъзим дейиш   бидъат экан, шу тўғрими? деган  саволлар кўпчилик тамонидан  сўралмоқда.
Аслида бу фикирлар
Ибни Боз (р.ҳ.)нинг :  
«صدق الله العظيم»
(содақоллоҳул аъзим) сўзини қуръони карим тиловатидан кейин айтишга асоси йўқ бидаътлардандир. Бу сўзни айтувчи суннат деб ўйласа бидаътчилардан».   
«Турли мақолалар ва фатволари мажмуаси»  китобидан олинган  бўлиб,  бунга  кўп  олимларимиз чиройли  радияларни   беришган.
  Шулардан:  У кишига ва у кишини издошларига  сизлар  Қуръони  каримни Оли Имрон сураси 95-ояти каримасини  ўқиганмисизлар? У ояти каримада:
«قُلۡ صَدَقَ ٱللَّهُۗ »   
Ибни Касир роҳимаҳуллоҳ ушбу ояти карим  тафсирида: 
  "Айтинг эй Муҳаммад Аллоҳ сизга хабар берган ўринда, шариатида рост айтди".
     Ояти каримада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга содақоллоҳул аъзим дейишга амр бор. Бизларга ҳам бу ояти каримага амал қилмоғимиз лозим.
"ما آتاكم الرسول فخذوه وما نهاكم عنه فانتهوا..."
        "Пайғамбар сизга нимани берса,ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар".
(ҳашр сураси 7-оят)
  Айтамизки: Қуръон ва сунатдан далилингиз қани?  Аллоҳ таолони Росуллулоҳ Соллалоҳу алайҳи васалламга  ва  бизларга  очиқ ойдин  калималар  билан  «قُلۡ صَدَقَ ٱللَّهُۗ »  буйруқ  турса....

Абдураҳманов Муҳаммад

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ходими