Яратилиш санаси 12.11.2024

Қуръоннинг жамланиши

Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳаётлик вақтларида, яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда Қуръон жамлаб китоб шаклига келтирилмаган. У кишининг вафотларидан кейин Қуръон кишиларнинг қалбида ва ёзган нарсаларида қолди.

Муҳаммад с.а.в.дан сўнг мусулмонларга Абу Бакр Сиддин розияллаҳу анҳу бошлиқ этиб сайландилар. У кишининг даврида диндан қайтганлар билан мусулмонлар орасида қаттиқ жанглар бўлди. Шу жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Шунда Хазрати Умар р.а. Абу Бакр р.а.га: қорилар ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин, шунинг учун уни китоб шаклига келтириб жамлаб қўйиш керак, деган маслаҳатни бердилар.

Аввал бошда Хазрати Абу Бакр иккиланиб турдилар. Чунки бу иш Пайғамбаримиз с.а.в. хаётлик вақтларида қилинмаган эди. Кейинроқ эса, Абу Бакр р.а. ҳам Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш зарур эканлигини англаб етдилар ва Зайд Ибн Собит исмл саҳобани чақириб, бу ишни амалга оширишни унга топширдилар. Чунки, Зайд Ибн Собит Пайғамбаримиз с.а.в. билан жуда кўп бирга бўлган, Қуръонни энг яхши ёд олган ва уни Пайғамбаримиз с.а.в. хузурларида ёзган, Пайғамбаримиз с.а.в. вафот этадиган йиллари Жаброил фариштага Қуръонни бошидан охиригача ўқиб ўтказганларида бирга бўлган эди.

Зайд Ибн Собит, Умар ибн Хаттоб р.а. ва бошқалар Қуръони Каримни пухта ёд билишларига қарамай, бу ишни мустаҳкам, ишончили бўлишига харакат қилиб, масжидда: “Кимнинг қўлида ёзилган қуръон бўлса ва унинг Пайғамбаримиз хузурларида ёзганлигига иккита гувоҳи бўлса, бизга олиб келсин, Қуръонни жам қилишга халифанинг буйруғи бўлди”, деб эълон қилдилар. Икковлари масжидда ўтириб, гувоҳларни текшириб, ниҳоятда аниқлик билан бир йилдан ортиқ вақтда Қуръонни жамлаб бердилар. Сўнг кўпчиликка кўрсатдилар, ҳамма рози бўлди. Агар бирор харфи ўрнида бўлмаса, минглаб ёд билганлар қарши чиқарди.

Лекин асосий таянч ёдлаш бўлиб қолаверди. Пайғамбаримиз с.а.в. фариштадан ёдлаганлар, у кишидан саҳобалар, сахобалардан эса, улардан кейинги авлод ва ҳоказо, хозиргача етиб келган.

Шундай қилиб Зайд Ибн Собит ва Умар ибн Хаттоб р.а. машаққатли уринишлардан кейин Қуръонни кийик терисидан ишланган саҳифаларга ёзиб бўлдилар ва уни белидан боғлаб, Абу Бакр р.а.нинг уйларига қўйиб қўйдилар. У киши оламдан ўтгандан кейин саҳифалар хазрати Умарнинг р.а. уйларида, у кишидан сўнг эса қизлари ва Пайғамбаримизнинг хотинлари Хафса онамиз хузурларида қолди.

Вақт ўтиши билан Ислом давлатининг чегараси кенгайиб, кўплаб халқлар ҳам мусулмонликни қабул қилиб, мусулмонларнинг сони кўпайгандан сўнг Қуръонни ўқишда турлича келишмовчиликлар чиқа бошлади. Бу холатни кўрган ўша вақтдаги халифа Усмон хазратлари Хафса онамиздан Абу Бакр даврларидага саҳифаларни сўраб олиб, ундан олти нусха кўчиришга буйруқ бердилар.

Нусхалар тайёр бўлгандан сўнг мусулмонлар яшайдиган диёрлардаги амрказий шаҳарларга биттадан нусхага биттадан қори қўшиб жўнатдилар ва ҳаммага фақат шу нусҳадан Қуръонни кўчириш ва шу қоридан қироат ўрганишга буйруқ бердилар. Бошқа мусхафларни ёқиб юборишга фармон чиқди. Дунёда хеч бир уммат хеч бир китобга Ислом уммати Қуръони Каримга аҳамият бергани каби аҳамият берган эмас. 

Илк оятлар тушган кундан бошлабоқ, аввало, уларни Пайғамбаримиз с.а.в. ёдлар эдилар, ёзишни билганларга ёздириб қўяр эдилар. Бошқа муқаддас китоблар каби Қуръон махсус бир тоифа кишилар қўлида турмади. Балки у барча омманинг кўз онгида ввва қулоқ остида бўлдика, унни ҳамма қўир эди. 

Намозда ҳам бошқа жойларда ҳам Қуръон оқилар эди. Хукмни ҳам Қуръондан чиқарар эдилар. Қуръон уларнинг ягона қўлланмаси бўлиб, диний ижтимоий сиёсий хаётларида доимо йўлбошловчи бўлиб келди. Бундай нарсани хеч ўзгартириб бўлмайди. Чунки, Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръонни хеч қандай ўзгаришсиз сақлашни зиммасига олган. Бу хақда Қуръонда шундай дейилади:

Албатта, Биз Қуръонни тушурдик ва албатта, уни  Биз Ўзимиз мухофаза қиламиз”.

Қаюмов Софватуллоҳ

таълим муассасаси ўқитувчиси