Яратилиш санаси 12.11.2024

Мазхабнинг пайдо бўлиши

"Мазхаб" сўзи сахобаларнинг давридаёқ қўлланила бошланган. Масалан: “Оиша р.а. мазхаби”, “Абдуллоҳ ибн Умар р.а. мазхаби”, “Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. мазхаби” ва хоказо. Тобиинлар асрида етти Мадина фуқаҳоларининг[1] ҳар бирларининг мазхаблари, Куфада Алқама ибн Масъуд ва Иброҳим Нахаъий мазхаблари, Басрада эса Хасан Басрий мазхаби маълум ва машхур бўлган. Ҳижрий иккинчи асрдан тўртинчи асргача бўлган давр ижтиходнинг олтин даври бўлиб ўн учта буюк мужтахидлар ўз мазхабларини жорий қилдилар. Булар қуйидагилар

  1. Суфён ибн Уяйна – Маккада
  2. Молик ибн Анас – Мадинада 
  3. Хасан Басрий – Басрада
  4. Абу Ҳанифа –Куфада 
  5. Суфён Саврий  - Куфада
  6. Авзоъий – Шомда
  7. Шофиъий – Мисрда
  8. Лайс ибн Саъд – Мисрда
  9. Исхоқ ибн Роҳвия – Найсобурда
  10. Абу Савр – Боғдодда 
  11. Аҳмад ибн ҳанбал – Боғдодда
  12. Довуд Зохирий – Боғдодда
  13. Ибн Жарир Табарий – Боғдодда 


Аммо бу мазҳабларнинг кўплари эргашувчиларининг инқирози сабабли бугунги кунда фақат китобларнинг саҳифаларидагина қолган. хозирда мавжуд  мўътабар мазхаблар тўртта бўлиб, улар қуйидагилар

  1. Ҳанафий мазхаби 
  2. Моликий мазхаби
  3. Шофиъий мазхаби
  4. Ханбалий мазхаби

 

[1] улар қуйидагилар: саид ибн мусайяб, урва ибн зубайр, Қосим ибн Муҳаммад, хорижа ибн зайд, абу Бакр ибн Абдурроҳман ибн ал-Ҳорис ибн Ҳишом, сулаймон ибн Ясор, убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд.

Абдуллаев Азимхон

таълим муассасаси ўқитувчиси