Яратилиш санаси 13.11.2024

Гуноҳлардан сақланиш лозимдир!

Бизларга ҳалол билан ҳаромни билдирган, гуноҳлардан сақланишликни бизларга буюрган, кечирим сўровчи бандаларини севувчи ва кечирувчи Аллоҳ ҳақ ва субҳанаҳу ва таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Гуноҳлардан сақланиш йўлини кўрсатган, умматларининг гуноҳини кечиришини доимо сўрайдиган, маъсиятдан холи, Аллоҳнинг исматида бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо с.а.в.га чексиз салоту саломлар бўлсин.

عَنْ الْقَاسِم بْن مُحَمَّد بْن أَبِي بَكْر عَنْ اِبْن عَبَّاس أَنَّهُ سُئِلَ عَنْ رَجُل قَلِيل الْعَمَل قَلِيل الذُّنُوب أَفْضَل ، أَوْ رَجُل كَثِير الْعَمَل كَثِير الذُّنُوب ؟ فَقَالَ : " لَا أَعْدِل بِالسَّلَامَةِ شَيْئًا "

Ибн Аббос р.а.дан бир киши келиб сўрабди: “Бир кишининг амали оз аммо гуноҳи оз шу афзалми ёки бир кишининг амали ҳам кўп, гуноҳи кўп бу афзалми?” Ибн Аббос р.а.: “Мен саломатликка ҳеч бир нарсани тенглаштиролмайман”, деб жавоб берган эканлар.

Бу ҳадиснинг шарҳида уламоларимиз дебдилар: фақат фарз намозларни ўқиб гуноҳдан парҳез қилган инсон афзалдир, фарз ибодатларидан ташқари доимо нафл намоз ўқиб, хайру эҳсони кўп қилиб гуноҳ ҳам ундан канда бўлмаган кишидан кўра. Чунки фараз қилинг: бир киши баданига қувват ҳосил қилиш учун дори ҳам ичади-ю, қувват ҳосил қулувчи дорисига ишониб кам-кам заҳар ҳам ичаяпти, аммо биров бор ҳар кунги овқатини еб юрибти, на дори ичади ва на заҳар ичади. Хўш, энди шуларнинг қайси бири ҳалок бўлишликка яқинроқ. Албатта, оз-оз заҳар ичиб турган киши.

Аллоҳ таоло бизларни Луқмон сурасида огоҳлантириб қўйяпти: 

فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلَا يَغُرَّنَّكُم بِاللَّهِ الْغَرُورُ

Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қолмасин ва сизларни алдамчи (шайтон) Аллоҳ (кечираверади, деган алдов билан) алдаб қўймасин[1]

Абдуллоҳ ибн Аббос р.а. ўгитлари: Эй гуноҳ қилган киши! Қилган гуноҳингдан кейин ёмон оқибатдан саломат қоламан деб ўйлама. Ҳеч бир гуноҳ йўқки, уни қилганингдан сўнг янада каттаси орқасидан келмаса. Зеро, гуноҳ қилаётганингда ўнг ва чап томондаги фаришталардан уялмаслигинг, содир этган гуноҳингдан каттароқдир.

Аллоҳ таоло сен ҳақингда қандай ҳукм чиқаришини билмай туриб, кулиб юришинг қилган гуноҳингдан ҳам каттароқ гуноҳдир. Фурсатни қўлдан бой бериб, қилолмай қолган бир гуноҳ иш учун хафа бўлишнг гуноҳдан кўра каттароқ гуноҳдир. Гуноҳ иш қилаётганингда Аллоҳ сени кўриб тургани ҳолда, қалбинг чўчиб-титрамасдан, балки шамолнинг эшик пардасини шитирлатишидан қўрқишинг содир этган гуноҳингдан каттароқдир.

Худо хайрингни берсин, биласанми, Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло Айюб а.с.ни қай иши учун шундай кўп бойлигидан фақир қилиб, касалликка дучор қилди? Бир бечора бир золимнинг қўлидан қутулмоқ учун унинг ҳузурига келди. Айюб а.с. эса унга ёрдам бермади. Хуллас, Аллоҳ таоло у зотни мана шундай катта мусибатларга дучор қилди.

عَنْ أَبِى سَعِيدٍ قَالَ إِنَّكُمْ لَتَعْمَلُونَ أَعْمَالاً هِىَ أَدَقُّ فِى أَعْيُنِكُمْ مِنَ الشَّعْرِ كُنَّا نَعُدُّهَا عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- مِنَ الْمُوبِقَاتِ

Сизлар қилаётган амалларингизни кўзингиз олдидаги қилча ҳам кўрмайсизлар. Ҳолбуки, биз Расулуллоҳ с.а.в. замонида уларни гуноҳи кабиралардан деб билардик

Дарҳақиқат, гапираётган пайтимизда сўзимизда нечта ёлғон гап чиқиб кетаяпти эътибор бермаймиз ёки қанчалар ғийбатлар қилаяпмиз парвомизга ҳам келмайди, ҳаттоинки катта олимлар суҳбати ҳам бундан холи эмас. Ғийбат қоидасини биласизми? Ғийбат – биров орқасидан ёки уни йўқлигида  у ҳақида бир гап айтилишики у гап ёки сифат унга ёқмайди, агар ўша ерда бўлганида эди у ўша гапдан норози бўларди.

Шундай одамлар боки – дейдилар Муҳаммад Тақий Усмон р.а. – кўрсангиз тақводорга ўхшайди, доимо 5 вақт намоз масжидда канда эмас. Масжидда аввал келиб биринчи сафда туради. Қўлида тасбеҳ тилида зикр, ҳечам бетаҳорат юрмайди, ҳаммага амри маъруф қилиб юради, аммо уйидаги хотини ёки қизи шундай тор, шаффоф кийиниб кўчага чиқадики, уни аёлини ёки қизини қарийби яланғочлигидан кўчада кўрган ҳар бир эркак хаёлида бир зино қилмасдан қолмайди.

Ашраф Али Таҳонавий қ.с. дейдилар: “Мендан келиб одамлар гуноҳнинг катталиги-ю кичиклиги ҳақида сўрайдилар. Бу гуноҳ кабирами ё сағирами деб, мен ўшанда уларга жавоб бергим келмайди, чунки улар гуноҳнинг катталиги-ю кичиклигини сўраётганларида, каттасини қилмаслик кичигини қилиб қолса бўларкан деган фикрдан келиб чиқиб сўрайдилар. Ахир, кичкина чўғни пулинг ва кийимларинг сандиқнинг ичига солиб қўйсанг сандиғинг саломат қоладими? Ўша кичкина чўғ сандиғинг-у ундаги молу дунёнг уёғда турсин уйингни ҳам куйдириб юборади”

عن ابن عباس ، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « لا كبيرة مع استغفار ، ولا صغيرة مع إصرار »

Истиғфор айтишлик билан гуноҳ катта бўлмайди, аммо гуноҳларда бардавом бўлишлик билан гуноҳлар кичраймайди

Расулуллоҳ с.а.в.: “Аллоҳнинг наздидаги катта гуноҳ одамлар наздида кичик ҳисобланганидир. Аллоҳ наздидаги кичик гуноҳ одамлар наздида катта бўлганидир”, дедилар.

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий р.а. дейдилар: “Гуноҳкор гуноҳини катта деб билса, қўрқса, у гуноҳ Аллоҳ наздида кичраяди ва уни кечиради. Аммо гуноҳкор гуноҳини кичик санаса, Аллоҳ таоло наздида у катта гуноҳга айланади. Чунки кичик гуноҳдар давом эттириш билан каттаради”

Аввом ибн Ҳавшабдан ривоят қилинади: “Гуноҳдан кейинги 4 нарса ўша гуноҳнинг ўзидан-да ёмондир. Уни кичкина санаш, ғурурланиш (яъни шунга ҳам кечирим сўрайманми деб ўйлаш), гуноҳ билан хурсанд бўлиш ва давомийлик”

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « إِيَّاكُمْ وَمُحَقَّرَاتِ الذُّنُوبِ فَإِنَّهُنَّ يَجْتَمِعْنَ عَلَى الرَّجُلِ حَتَّى يُهْلِكْنَهُ ».

Гуноҳни паст санашликдан сақланинг, чунки улар жамланиб инсонни ҳалок қилади

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ قَالَ لِى رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« يَا عَائِشُ إِيَّاكَ وَمُحَقَّرَاتِ الذُّنُوبِ ، فَإِنَّ لَهَا مِنَ اللَّهِ طَالِباً ».

Эй Оиша, гуноҳларни кичик санама, чунки унинг ҳам Аллоҳ тарафидан сўровчиси бор

Аллоҳ таоло дейди:

وَذَرُواْ ظَاهِرَ الإِثْمِ وَبَاطِنَهُ إِنَّ الَّذِينَ يَكْسِبُونَ الإِثْمَ سَيُجْزَوْنَ بِمَا كَانُواْ يَقْتَرِفُونَ

Ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар! Гуноҳ қилувчилар, албатта, қилган гуноҳларининг жазосини олурлар[2]

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий р.а. дейдилар: Битта гуноҳнинг 10 ёмон оқибати бор.

  1. Агар банда бирон гуноҳ қилса, Аллоҳни ғазаблантиради.
  2. Аллоҳ таоло ёмон кўрган душманга – шайтонга яқинлашади.
  3. Жаннатдан узоқлашади.
  4. Дўзахга яқинлашади.
  5. Ўз нафсига зулм қилади.
  6. Қалбини ифлос қилади, ваҳоланки Аллоҳ уни пок ҳолда яратганди.
  7. Ўнг ва чап фаришталари бўлмиш шеркиларига азият беради.
  8. Пайғамбар с.а.в.ни қабрларида хафа қилади, чунки умматнинг ҳар бир амали у зотга кўрсатилиб турилади.
  9. Гуноҳ қилишлик билан ерни, кеча ва кундузни гувоҳ қилиб, уларга озор беради.
  10. Одамлар ва бошқа махлуқотларга хиёнат қилади. Одамларга хиёнати у биронта кишига гувоҳлик келтирса, гуноҳи туфайли гувоҳлиги қабул бўлмайди. Борлиққа хиёнати эса, унинг гуноҳи туфайли ерга балою офатлар ёғилиши мумкин.

عَنْ هُشَيْمٍ وَإِنِّى سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَقُولُ « مَا مِنْ قَوْمٍ يُعْمَلُ فِيهِمْ بِالْمَعَاصِى ثُمَّ يَقْدِرُونَ عَلَى أَنْ يُغَيِّرُوا ثُمَّ لاَ يُغَيِّرُوا إِلاَّ يُوشِكُ أَنْ يَعُمَّهُمُ اللَّهُ مِنْهُ بِعِقَابٍ ».

Одамлар ичида ёмонлик қилувчи киши бўлса, уни ўзгартиришга қодир бўла туриб, ўзгартирмасалар, Аллоҳ таоло ўшалар ўлмасларидан олдин ҳаммаларига баробар азоб юборади

Айримлар бир гуноҳ қиладида кейин кутади, қани бир нарса юз берадими деб. Эй биродар, гуноҳ қилгандан сўнг агар тарсаки емасанг, бу ёки Аллоҳ айбингни Сатторлиги билан ёпиб шарманда қилмади ёки имтиҳон. Қуръони каримда Аллоҳ таоло дейди:

وَلاَ يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لِّأَنفُسِهِمْ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُواْ إِثْمًا وَلَهْمُ عَذَابٌ مُّهِينٌ

Кофир бўлганлар, уларга муҳлат бериб турганимизни яхшилик деб ўйламасинлар! Муҳлатни уларга гуноҳлари янада кўпайиши учун берамиз. Уларга охиратда хорловчи азоб бор[3]

Расули Акрам с.а.в. шундай деганлар: “Агар бир бандасига Аллоҳ таоло яхшиликни истаган бўлса, содир этган гуноҳи учун дарҳол уни жазолайди ва бирор бандасига ёмонлик ирода қилса, унга қиёмат куни жазо бериш мақсадида, гуноҳларида бардавом бўлиш имконини беради

Баъзилар келиб сўрайди: “Домложон, бизлар жумъа мавъизасини эшитамиз-у, лекин ундан фойдалана олмаймиз”. Шу дарднинг давосига ҳакимлардан бирлари дебдилар: “Жумъада илм олгандан кейин амал бўлмаслиги инсоннинг ўзида бешта камчилиги борлиги учун 1. Аллоҳ таоло бизларга неъматларни берган, шукр қилмаймиз. 2. Ўликларни кўмамиз-у ундан ибратланмаймиз. 3. Агар гуноҳ қилсак, унга истиғфор айтмаймиз. 4. Гуноҳларни тарк қилишга ҳаракат қилмаймиз. 5. Яхшиларга келиб қўшиламиз-у, аммо ёмонларнинг қилиғини қиламиз.

Авлиёлардан бирлари дебдилар: “Гуноҳдан сақланинглар, чунки гуноҳ шумликдир, унинг ёмонлиги шундаки, у гуноҳ тош айлантирилиб манжаниққа қўйилади. Сўнгра уни итоат деворига отади ва деворнинг бир парчасини синдиради ва ўша синиқ жойдан ҳавойи нафс шамоли кириб, маърифатуллоҳ чироғини ўчиради”

Муҳтарам жамоат, Худои таоло бизларга марҳамат қилиб дейди:

إِن تَجْتَنِبُواْ كَبَآئِرَ مَا تُنْهَوْنَ عَنْهُ نُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَنُدْخِلْكُم مُّدْخَلاً كَرِيمًا

Агар сизлар манъ этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил – жаннатга кирутирмиз[4]

Нима учун Аллоҳ таоло битта гуноҳи кабирадан сақланишлик билан икки фазилат беради. Яъни гуноҳи кабирадан сақланиши билан гуноҳи сағирасини кечиради ҳамда жаннатга киргизади. Чунки Аллоҳ таоло қайтарган битта гуноҳдан сақламаслик ёки Расулуллоҳ с.а.в. қайтарган ишни қилишлик бир нечта касофатлари бор. Биринчиси эҳсон фаромушлик бўлади, яъни Аллоҳ таоло бераётган неъматларни неъмат эканлигини англамайди. Ҳар биримизнинг устимизда ҳар сония Аллоҳ таолонинг неъмати ёғилиб турибди. Баданимизнинг ҳар бир қаричида Парвардигорнинг милён-милён неъматлари мавжуд. Гуноҳ содир этган киши эса мана шуларнинг барчасини неъматлигини эсидан чиқаради,  ҳатто эсламайди ҳам ва бирортасига шукр қилмайди.

Иккинчиси Пайғамбаримиз с.а.в. дедиларким: “Одам бир гуноҳ қилса, унинг қалбида бир нуқта пайдо бўлади”. гуноҳлар кўпайган сари у нуқталар ҳам кўпайиб қалбни зулмат қоплайди, ундан кейин қалб занглайди. Кишининг қалби зангласа, энди у нофармонбардор бўлади. Аллоҳга бўлган итоат йўқолади. Энди амри маъруф эшитса ҳам таъсир қилмайди. У ғафлатли инсон гуноҳнинг гуноҳлигини ҳам фаромуш қилади. У ғофил гуноҳ қилаётган бўлса ҳам уни тўғри қилаяпман деб билади.

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ حَدِيثَيْنِ أَحَدُهُمَا عَنِ النَّبِىِّ - صلى الله عليه وسلم - وَالآخَرُ عَنْ نَفْسِهِ قَالَ « إِنَّ الْمُؤْمِنَ يَرَى ذُنُوبَهُ كَأَنَّهُ قَاعِدٌ تَحْتَ جَبَلٍ يَخَافُ أَنْ يَقَعَ عَلَيْهِ ، وَإِنَّ الْفَاجِرَ يَرَى ذُنُوبَهُ كَذُبَابٍ مَرَّ عَلَى أَنْفِهِ » .

Мўмин гуноҳларини бошига қулаш хавфи бўлган тоғга ўхшатади. Фосиқ эса, гуноҳларини бурнига қўнган пашша каби кўради”.

Жалолиддин Румий дейдилар: мўминнинг сифатларидан бири бир савоблик иш қўлидан чиқиб кетса, ғамгин бўлади. Гуноҳ қилиш у ёқда турсин, савоб амал қилолмай қолса қайғуради. Мана бу ҳақиқий мўминнинг сифати. Фосиқ эса, ҳожатхона узоқ қолиб кетган одамга ўхшайди. Ҳожатхона қанчалик сасиқ жой, ўша ерда узоқ қолиб кетса, бориб-бориб ўша ерни сассиқлигини сезмай қолади.

Учинчиси киши гуноҳ қилса ундан ақлдан озгинаси кетиб қолади ва у қиёматга қадар қайтмайди, дедилар.

شَكَوْتُ إلَى وَكِيعٍ سُوءَ حِفْظِي *** فَأرْشَدَنِي إلَى تَرْكِ المعَاصي.

وَأخْبَرَنِي بأَنَّ العِلْمَ نُورٌ *** ونورُ الله لا يهدى لعاصي.

Устозим Вакиъга зеҳнимнинг пастлигидан шикоят қилувдим, менга гуноҳни тарк қилишлигимни буюрди. Ва яна деди: илм бу нурдир ва Аллоҳнинг нури гуноҳкор қалбга кирмайди. 

عن سهل بن سعد قال : جاء جبريل عليه السلام إلى النبي صلى الله عليه و سلم فقال :"أتاني جبريلُ عليه السلامُ فقال : يا محمد ! عش ما شئت فإِنك ميِّتٌ ، وأحبب من شئت فإِنك مفارقُه واعمل ما شئت فإِنك مجزيٌّ به . ثم قال : يا محمدُ ! شرفُ المؤمن قيامهُ بالليل ! وعزُّه : استغناؤه عن الناس ."

Бир куни Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига Жаброил а.с. келиб деди: “Эй Муҳаммад с.а.в. қанча хоҳласангиз яшайверинг, аммо бир кунмас бир кун барибир ўласиз. Кимни хоҳласангиз севинг, лекин ундан бир кун ажраласиз. Нимани хоҳласангиз қилаверинг, нима амал қилсангиз ҳам, яхши бўлса мукофотланасиз, ёмон бўлса жазо”. Сўнгра яна деди: “Эй Муҳаммад с.а.в. мўмин кишини улуғлайдиган амал бу кечаси туриб ибодат қилишлигидадир. Мўминнинг иззати эса инсонлардан беҳожат бўлишлигида”.

[1] Луқмон 33

[2] Анъом 120

[3] Оли Имрон 178

[4] Нисо 31

Султонмаҳмудов Абдулмажид

таълим муассасаси ўқитувчиси