Яратилиш санаси 19.11.2024

АҚИДА ВА АҚИДА ИЛМИ

АҚИДА НИМА?

Ақида инсон қаттиқ ишонадиган, қалби ила унга боғланиб оладиган нарсаларга айтилади. Унинг тўғри ёки нотўғри бўлишининг фарқи йўқ. Мисол учун мусулмон инсон Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига ҳамда Ундан келган барча нарсаларга чин қалбидан ишонади. Кофир инсон эса буларни йўқ деб билгани учун ҳам ишонмайди. 

АҚИДА ИЛМИ НИМА?

Ақида илми: Ислом шариатидаги эътидодий (имон келтилиладиган) ҳукмлани ишончли далиллар асосида ўрганиш

Баъзан эшитиб қоламиз: “Ақидада ихтилоф ҳам, ижтиҳод ҳам йўқ” деб, мўътабар уламолардан бўлмиш Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийларнинг лафзий ихтилофларини айблайдиганлар чиқиб қолади. Бу каби нарсаларни тушиниш учун “Эътиқод аҳкомлари” нима-ю, “Эътиқод илмлари” нима эканини англамоқ лозим.

Эътиқод аҳкомлари: барча мусулмонлар шак- шубҳасиз ишонадиган зарурий масалаларга айтилади. Мисол учун Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги, фаришталар, пайғамбарлар, қайта тирилиш ва намознинг фарзлиги кабиларнинг ҳақлигига иймон келтириш. Бу каби нарсаларда ҳеч бир мусунмон уммати ихтилоф ҳам, ижтиҳод ҳам қилмаган. Аммо буларнинг тафсилоти баён қилинишида, келган хабарларнинг санади ва қувватига қараб, айтилган гаплар хилма -хил бўлиши табий. Бунга ўхшаш масалалар ақида илмига мулҳақ (алоқадор) бўлгани учун “Ақида илми”да ўрганилади. Бундан ихтилоф ақидагнинг заруриётларида эмас, аслини собит қилинган масалаларнинг тафсилотларида экани маълум бўлади. 

Хошимов нуриддин 

таълим муассасаси ўқитувчиси