Яратилиш санаси 26.11.2024

"Олим бўл ёки ўрганувчи бўл..."

عن أبي الدرداء ، قال قال صلى الله عليه وسلم  : « كن عالما ، أو متعلما ، أو مستمعا ، أو محبا ، ولا تكن الخامسة فتهلك » . قال : فقلت للحسن : من الخامسة ؟ قال : « المبتدع »

Олим бўл ёки ўрганувчи бўл ёки эшитувчи бўл ёки илм аҳлининг мухлиси бўл, аммо бешинчиси бўлма ҳалок бўласан”, деб марҳамат қилдилар Расулуллоҳ с.а.в. Мен Ҳасан Басрийдан: “Бешинчиси ким?” деб сўраганимда: “Ўзидан янгилик чиқарувчи

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар: “Ким олимнинг олдига келиб, у билан бирга ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, унга 7 яхшилик бор:

  1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.
  2. Олим билан бирга ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.
  3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати тушади.
  4. Олимнниг олдида ўтирганларга Худонинг раҳмати тушади, демак, унга ҳам шу раҳматдан насиба етади.
  5. Модомики, эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади.
  6. Малоикалар олимлардан рози бўлиб, уларни қанотлари билан ўраб турадилар. Табиий, ушбу мажлисда ўтирган илмсиз киши ҳам бундан насиба олади.
  7. Ҳар бир қўйган ва кўтарган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади, даражасини юксалтиради ва яхшиликларини зиёда этади. 
    Сўнгра уни Аллоҳ таоло бошқа 6 фойдага муяссар қилади:


1. Олимлар мажлисида қатнашишни яхши кўриш неъмати ила мукаррам этади.
2. Олимга эргашган ҳар бир кишининг савобидан камайтирилмасдан унга ҳам берилади.
3. Агар улардан бирортасининг гуноҳи кечирилса, у бошқаларга шафоатчи бўлади.
4. Қалби фосиқлар мажлисидан совийди
5. Солиҳлар ва таълим олувчилар йўлига киради.
6. Шу иши билан Аллоҳнинг амрини бажарган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло:

كُونُوا رَبَّانِيِّينَ بِمَا كُنْتُمْ تُعَلِّمُونَ الْكِتَابَ وَبِمَا كُنْتُمْ تَدْرُسُونَ

Аллоҳнинг китобини одамларга таълим бериб ва ўзингиз ўқиб ўрганиб, ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилардан бўлинглар[1]

[1]Оли Имрон 79

Султонмаҳмудов Абдулмажид

таълим муассасаси ўқитувчиси