Яратилиш санаси 30.11.2024

“Силаи раҳм”... (2 қисм)

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهُمُ الرَّحْمَنُ ارْحَمُوا مَنْ فِى الأَرْضِ يَرْحَمْكُمْ مَنْ فِى السَّمَاءِ الرَّحِمُ شُجْنَةٌ مِنَ الرَّحْمَنِ فَمَنْ وَصَلَهَا وَصَلَهُ اللَّهُ وَمَنْ قَطَعَهَا قَطَعَهُ اللَّهُ ».

“Атрофидагиларга раҳмли бўлганга Роҳман раҳм қилади. Сизлар ердагиларга раҳм кўрсатинглар ва осмондагилар сизларга раҳм кўрсатади. Раҳм Роҳманнинг исмидан олинган. Ким уни боғласа, Аллоҳ ҳам уни боғлайди. Ким уни кесса, Аллоҳ ҳам уни кесади”.

Мусулмон кишининг қиладиган ҳар бир амали риё(биров кўрсинлар, билсинлар)у тамаъ(бир нарса умидида)дан холи бўлиши керак. Шунингдек, силаи раҳм қилишда ҳам, акс ҳолда Расули Акрам с.а.в. айтганларидек:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ وَلَكِنَّ الْوَاصِلَ الَّذِى إِذَا انْقَطَعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا ».

“Аввал силаи раҳм қилинган кишига кейин жавоб тариқасида силаи раҳм қилувчи ҳақиқий силаи раҳм қилувчи эмас. Чинакамига силаи раҳм қилиш деб силаи раҳм қилишдан бош тортган кишига силаи раҳм қилишни айтадилар”.

Ҳаётимизда учраб турадиган ҳолатлар: масалан “Фалончи шифохонада экан, кўриб келайлик” десангиз “У мен касал бўлганимда келиб кўрдими, йўқ, биз ҳам бормаймиз” деган жавоб оласиз. Бир куни “Фалончи биродаримиз вафот этибди, фотиҳасига бориб келайлик” деб айтсангиз “У одам отам ўлганида бегойи жумасига келмаган эди, менам фотиҳасига бормайман”, деб айтади.

Демак силаи раҳм Аллоҳнинг бандаларига раҳмати тушишига сабаб бўладиган гўзал амаллардан бири эканлиги маълум бўлади бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам силаи раҳмни узган киши жаннатга кирмаслигини баён қиладилар. 

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعُ رَحِمٍ ».

“Қариндошлик алоқасини узиб қўйган одам жаннатга кирмайди”, деб огоҳлантирдилар.

Ишанов Исмоилхон

таълим муассасаси ўқитувчиси