МЕҲР- МУРУВВАТ- ДУНЁ УСТУНИ
1992-йил 14-октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 47/3-сонли қарорига асосан 3-декабр Халқаро ногиронлар куни сифатида эълон қилинди ва ташкилотга аъзо давлатларни ҳар йили махсус кун шарафига бағишланган тадбирларни ўтказишга чақирди.
Ушбу кунни нишонлаш тўғрисидаги қарор Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1983-1992 йилларни қамраб олган ногиронлар ўн йиллигининг охирида қабул қилинди. Мазкур ўн йил ичида ногиронлар ҳолатини яхшилаш ва улар учун тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида, хабардорликни ошириш ва чора-тадбирлар кўриш каби катта ишлар амалга оширилди.
Дунёда тахминан 1 миллиардга яқин ногиронлар истиқомат қилади ва уларнинг барчаси жамият ҳаётидаги кенг кўламли, самарали ва тенг ҳуқуқли иштирокини чеклайдиган, жисмоний, ижтимоий-иқтисодий тўсиқларга дуч келади. БМТ маълумотларига кўра, улар таълим, меҳнат, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий кўмак каби асосий манбалардан тенг равишда фойдалана олмайди.Шу сабабдан 3 декабр куни Халқаро ногиронлар кунининг ўтказилиши ногиронларнинг муаммоларига, хусусан, уларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокидан юзага келадиган афзалликка жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, ногиронлар қадри, ҳуқуқлари ва фаровонлигини ҳимоя қилишга қаратилган.
Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ўз мақоласида ногиронлиги бўлганларга нисбатан хайрия кўринишидаги ёндашувлардан воз кечиб, инсон ҳуқуқларини асосий ўринга қўядиган ҳуқуқий ёндашувга ўтишга чақирди.
Манбалар асосида таълим муассасаси девонхона мутахассиси
Маматходжаев Тўхтасин тайёрлади