
Исломий ахлоқ
Дунёда барча бандаларига, охиратда эса Ўзи дўст тутган бандаларига раҳм қилгувчи Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин, қуръон ахлоқи билан хулқланиб, энг улуғ хулқ соҳиби суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.га чексиз дуруду саловотлар бўлсин.
Аллоҳ таоло муқаддас Каломида:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَنتُمُ الْفُقَرَاء إِلَى اللَّهِ وَاللَّهُ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيد
«Эй инсонлар! Сизлар Аллоҳга муҳтожсизлар, Аллоҳ эса бой-беҳожатдир (бирор кимсага ва бирор бир нарсага ҳеч қандай эҳтиёжи йўқдир) ва ҳамдга лойиқ Зот фақат Удир! » фотир сураси 15-оят.
Дарҳақиқат, инсон дунёю охиратда Аллоҳнинг раҳматига муҳтождир. Аллоҳ таоло инсонга ато этган энг улуғ неъматлардан бири гўзал ахлоқдир. Севикли банда ва гўзал ахлоқ соҳиби бўлиши учун эса, Аллоҳ таолога – Қуръонга ва ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. суннатларига муҳтожмиз.
Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қиладилар:
قال رسول الله صلعم : " ما حَسَّنَ اللهُ خَلْقَ إمراءٍ و خُلقَهُ فلا تُطْعِمُهُ النارَ"
Яъни «Аллоҳ таоло кимнинг халқини ва хулқини, яъни суратини ва сийратини гўзал қилган бўлса, уни дўзах оловида ёқмайди».
Бир куни бир киши Расулуллоҳ с.а.в. рўпараларига келиб:
- Эй Аллоҳнинг Расули, дин нима? – деб сўради.
- Гўзал хулқ, - дедилар.
У киши сарвари оламнинг ўнг томонларига ўтиб, яна савол қилди.
- Дин нима, Эй Аллоҳнинг Расули?
- Гўзал хулқ, - дедилар.
Кейин чап томонларига ўтиб, яна:
- Дин нима, Эй Аллоҳнинг Расули?-деб сўради.
- Гўзал хулқ, - дедилар Расули Акрам.
Сўнг орқаларига ўтиб:
- Эй Аллоҳнинг Расули, дин нима? – деб яна қайтиб сўради.
- Гўзал хулқ, бу эса ғазабланмаслигингдир, тушундингми - дедилар Расули Акрам.
Бизлар гўзал хулқ деганда нимани тушунишимиз керак? Аввало ота-онамизга меҳрибон бўлишлигимиз, сийлаи раҳм кўрсатишимиз, руҳий изтироб чекаётган қариндошларимизга ҳеч бўлмаганда ширин сўзимиз билан тасалли бериш, кўнглларини кўтариш, яхши ният йўлида қилинган кичик ҳаракатни ҳам рағбатлантириб, мақтов сўзлар айтиш инсоннинг нозик таъб, исломий одобда эканлигига далолат қилади.
Фаросат – ярим каромат дейди доно халқимиз. Худои таборак ва таоло Қасос сурасида фаросат ҳам гўзал хулқлардан бири эканлигини билдиради:
وَلَمَّا وَرَدَ مَاءَ مَدْيَنَ وَجَدَ عَلَيْهِ أُمَّةً مِّنَ النَّاسِ يَسْقُونَ وَوَجَدَ مِن دُونِهِمُ امْرَأتَيْنِ تَذُودَانِ قَالَ مَا خَطْبُكُمَا قَالَتَا لَا نَسْقِي حَتَّى يُصْدِرَ الرِّعَاءُ وَأَبُونَا شَيْخٌ كَبِيرٌ فَسَقَى لَهُمَا ثُمَّ تَوَلَّى إِلَى الظِّلِّ
«Қачонки Мадяннинг суви-қудуғига етиб келгач, у ерда бир тўп одамлар (чорваларини) суғораётганларини кўрди ва улардан қуйироқда икки аёл (ўз қўйларини қудуқдан) тўсиб турганларини кўриб: - сизларга не бўлди, (яъни нега қўйларингизни суғормай турибсиз)? – деди. Улар - биз тоинки подачилар (молларини) қайтармагунча суғора олмаймиз. Отамиз эса қари чол, яъни қўйларимизни суғоргани кела олмас-дедилар. Шунда (Мусо) уларга (қўйларини) суғориб берди». 23-24 оятлар.
Мусо а.с. зийрак тортиб, ёрдамга муҳтож бўлган аёлларга вақт ўтказмасдан кўмаклашишида биз-мўминлар учун буюк ибрат бор.
Мусо а.с.нинг Қуръон оятларида мақталган бу фазилатларини, бу фаросатларини бир умр ўзимизга намуна қилиб олишсак фойдадан холи бўлмайди. Қийин аҳволда қолган одамни кўрганда, у хоҳ таниш бўлсин, хоҳ у нотаниш бўлсин қўлидан келадиган ёрдамини аямаслик – бу буюк фаросат эгаси эканлигига далолат қилади.
Абу Ҳафс кабир ва абу Ҳафс сағир – қовун ҳикояти.
Ким фарзандини мана шундай фаросатли, гўзал одобли бўлишини хоҳламайди, албатта ҳамма хоҳлайди. Яна фарзанднинг фаросатлигидан далолат қиладиган сифатлардан бу
- Фарзанд отаси билан гапираётганда кўзи тик қарамаслиги
- Бутун қиладиган ишларида отасининг хоҳишини ўзининг хоҳишидан устун қўйишлиги
- Отаси бор жойда баланд овоз билан гапирмаслиги. Ҳужурот сурасида Расулуллоҳ олдларида саҳобалар баланд овозда гапирдилар, Аллоҳ таоло уларга дарров танбеҳ бериб, Пайғамбаримизга ваҳий тушурди.
Эй мўминлар, амалларингиз ўзингиз сезмаган ҳолларингизда зое бўли кетмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтармангиз ва унга бир-бирларингизга баланд-дағал овоз қилгандек баланд овоз қилмангиз!
- Отаси қаршисида таҳорат бузиш, туфлаш, бурун қоқиш ва бирор нарсани ўйнаш исломий одобга тамоман зиддир.
- Отаси тик оёқда экан, фарзанд ўтирмаслиги, отасига орқасини қилмасдан, эшикни ёпаётганда оҳиста ёпишлиги
Ва ҳоказолар…
Энди бундай фарзанд талаб қилишдан олдин аввало отанинг ўзи бу хулқларда ғарқ бўлиши керак. Бунинг учун ҳар биримиз Пайғамбаримизнинг гуфтору рафторларини, суннату санияларини аста секинлик билан ўрганиб амал қила бошлашимиз лозим.
Султонмаҳмудов Абдулмажид
таълим муассасаси ўқитувчиси