Яратилиш санаси 20.12.2024

САБР...

Сабр сўзининг маъноларидан бири танглик ила ўзини тутиб туришдир. Ушбу мақомда биз учун сабрнинг худди шу маъноси керак.

Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар: Роғиб: «Сабр нафсни ақл ва шариат тақозо қилганидек тутиб туришдир ёки иккиси тақозо қилган нарсадан тутиб туришдир», деган. Муновий: «Сабр ҳиссий ва ақлий оғирлик ва аламларга чидашдир», деган.

Сабрнинг таърифида айтилган гаплардан:

 - Сабр нафсни қайғу ва аччиқланишдан, тилни шикоятдан ва аъзоларни ташвишдан тутиб туришдир.

 - Сабр нафснинг фозил ахлоқларидан бири бўлиб, қилиниши яхши ва гўзал бўлмаган нарсалардан сақланишдан иборатдир. 

 - Сабр Қуръон ва Суннат аҳкомларида собит туришдир.

 - Сабр бало етганда гўзал одоб ила туришдир.

 - Сабр изтироб пайтида қалбнинг собит туришидир.

Ахунжанов Қобилхон

таълим муассасаси ўқитувчиси