Яратилиш санаси 21.12.2024

Ҳанафий мазҳабининг ҳадисга нисбатан муносабати

Ҳанафий мазҳабида бошқа мазҳабларга нисбатан ҳадисга эргашиш анча ортиқроқдир. Бу мазҳабнинг асоси қуръони карим ва ҳадиси шарифлардир. Ушбу мазҳаб уламолари ҳадисларнинг маъносини чуқур ва мукаммал тушуниб етганликлари билан ажралиб турадилар.

Ҳанафий мазҳаби олимларидан бири Мавлоно Али ал-Қори раҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Мирқот ал-мафотиҳ" асарларида қуйидаги фикрни келтирганлар:

أَنَّ مَذْهَبَهُمْ الْقَوَىْ تَقْدِيمُ الْحَدِيْثِ الْضَعِيفِ عَلَى الْقِيَاسِ الْمُجَرَّدِ الَّذِى يَحْتَمِلُ الْتَزْيِيفْ

"Албатта, Ҳанафийларнинг кучли мазҳаби заиф ҳадисни сохталик эҳтимоли бўлган қуруқ қиёсга устун қўйишдир".

Ҳанафий мазҳабининг асосий манбаси қуръони каримдир. Ундан сўнг энг асосий манба сифатида ҳадиси шарифлар қабул қилинади. Ҳанафий уламолари бирор бир масалада заиф ҳадис бор бўлса, уни қиёсга ва уламоларнинг шахсий фикрларига (раъй) устун қўйишади. Бошқача айтганда, уларнинг назарий қиёс ва раъйлари заиф ҳадисга тенг келмайди.

Ҳанафий мазҳабида заиф ҳадис турганда қиёсга ва раъйга ўрин йўқ. Заиф ҳадисга амал қилинади. Бунинг ортида ҳанафий мазҳабининг бошқача хусусияти ётади. Бошқа мазҳаблар даъво қилганларидек, агар бирор масалада заиф ҳадисдан бошқа далил бўлмаса, улар у масалага ҳадисга эмас, балки ҳужжатсиз уламоларнинг шахсий фикрларига асосланиб қиёс қиладилар. Ҳанафийларда эса аксинча, заиф ҳадис устуворлиги таъминланади.

Ҳанафий уламолари учун заиф ҳадис ҳар доим мужтаҳид ёки фақиҳнинг гапидан афзалдир. Агар бирор масалага саҳобийнинг сўзи бўлса, у ҳам қиёс ва раъйдан устун қўйилади. Бу ҳанафий мазҳабининг бошқача хусусиятидир. Бунинг сабаби, улар учун қуръон, ҳадис ва саҳобаларнинг фикрлари ҳар доим инсоннинг шахсий фикрларидан ва назарий қиёсдан афзал ҳисобланади.

Ҳанафий мазҳабида ҳадисга эргашиш бошқача хусусият ҳисобланади. Ҳанафий уламолари ҳадисларнинг маъноларини чуқур тушунишлари билан ажралиб турадилар. Улар заиф ҳадисни қиёс ва раъйдан устун қўядилар. Бу уларнинг бошқача фазилатларидан биридир. Шунинг учун ҳанафий мазҳабида заиф ҳадис бўлган тақдирда, уламолар унга амал қиладилар ва шахсий фикрларга асосланмайдилар. Ушбу этибордан ҳанафий мазҳабини бошқача мазҳаблардан ажратиб туради.

Муҳаммадхон Абдураҳманов

таълим муассасаси ўқитувчиси