Мусофирликдаги зикрлар
Билингки, кеча ва кундузда ҳамда турли ҳолатларда муқим учун маҳбуб бўлган зикрлар мусофир учун ҳам мустаҳабдир. Лекин мусофирга булардан ташқари бироз қўшимча зикрлар ҳам бор.
Сафарга азму қарор қилган киши қуйидаги ишларни адо этишга ҳаракат қилмоғи лозим:
- васият қилишга эҳтиёж сезган нарсасида васият қилмоқлиги;
- ва яна шу васиятга гувоҳларни жалб қилмоқлиги;
- ўзи билан бошқа киши орасила бўлган муаммосини ечиб кетмоқлиги;
- ота-онаси, устозлари ва ўзига яхшилик қилганларни рози қилмоқлиги;
-ва бу сафарда ёрдамни фақат Аллоҳдан талаб қилмоқлик.
Абдуллоҳ ибн Умар розиаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлиб, уловларига ўрнашиб олганларидан сўнг уч марта такбир айтар сўнгра:
سبحان الذي سخرلنا هذا وما كنا له مقرنين, وان الى ربنا لمنقلبون, اللهم انا نسألك في سفرنا هذا البر والتقوى , ومن العمل ما ترضى اللهم هون علينا سفرنا هذا, واطو عنا بعده اللهم انت صاحب في السفر والخليفة في الأهل اللهم إني أعوذ بك من وعثاء السفر وكأبة المنظر وسوء المنقلب في المال الأهل.
(Маъноси “Бизларга бу (от-уловлар)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар Роббимизга қайтгувчидирмиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам, Ўзингдирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзараси ва мол-мулк, оилага зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман”.) деб айтар эдилар.
Мутъим ибн Миқдом Санъоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши сафарни ҳоҳлаган пайтида аҳлига икки ракат намоздан афзалроқ нарсани қолдира олмайди”. дедилар. Табароний ривояти.
Мана шу икки ракатни аввалги ракатида Фотиҳадан кейин “Кафирун”, сурасини иккинчи ракатида “Ихлос” сурасини ўқимоқлик мустаҳаб, дейишган.
Абдуллаев Азимхон
таълим муассасаси ўқитувчиси