Яратилиш санаси 15.01.2025

"Идда" сўзининг луғавий ва истелоҳий маънолари

"Идда" сўзи луғатда "санаш" "ҳисоблаш" маъноларини билдиради. Шариатда эса аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан кейин сақлаши лозим бўлган муддатга айтилади. Бу ҳукмнинг шариатга киритилишини бир неча хикматлари бор: 

1-Эридан ҳомиладорлигини аниқлаш.

2-Ўлган эрнинг ҳурматини бажо келтириш. 

3-Эр билан ўтказилган оилавий ҳаётнинг ҳурматини сақлаб дарров эрга тегиб кетмаслик. Яна янги ҳикматлар аниқланмоқда.

Англиялик олимлар бир эркак билан яшаб туриб , кейин орада танаффус қилмай 2-эр билан жинсий ҳаётни давом эттирган аёллар бачадонида оғир касалликлар пайдо бўлишини исбот қилдилар. 

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 278-оятида:

والمطلقت يتربصن بانفسهنّ ثلاثة قروء و لا يحل لهن ان يكتمن 
ما خلق الله فى أرحامهن إن كن يؤمنّ بالله واليوم الاخر 

“Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддатида ўзларини кузатадилар. Агар Аллоҳга ва Охират Кунига ишонсалар, улар учун Аллоҳ бачадонларида яратган нарсани (ҳомилани ёки ҳайзни) яширишлари ҳалол бўлмайди.” деган. 

Ушбу оятда ҳайз кўрадиган аёлни эри талоқ қилганда иддаси қандай бўлиши хақида сўз кетаяпти бу оятдаги "қуруъ" сўзи 2 хил поклик ва ҳайз маъноларини англатади. Ҳанафий мазҳаби ҳайз маъносини олган. 

والّئ يئسن من المحيض من نسآئكم إن ارتبتم فعدتهنّ ثلاثة أشهر 
والّئ لم يحضن و اولات الاحمال أجلهن أن يضعن حملهن 

Аллоҳ таолонинг: "Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаларига агар шубҳа қилсангиз уч ойдир. Ҳайз кўрмаганларнинг ҳам. Ҳомиладорларнинг белгиланган муддати ҳомилаларини қўйишларидир" деган ушбу ояти каримадан чиқадиган ҳукмлар: 

1-талоқдан кейинги иддаси уч ой бўлади. 

2-ҳайз кўрмаган аёл ҳам талоқ қилинса унинг иддаси уч ой бўлади. 

3.Ҳомиладор аёл талоқ қилинса, ҳомиласини туғиши унинг иддаси тугаши бўлади. 

Аллоҳ таоло: 

والذين يتوفون منكم ويزرون ازواجا يتربصن بانفسهن اربعة اشهر و عشرا 

Яъни “Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева аёллари)  тўрт ой ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”. (Бақара сураси, 233-ояти) 

Бу эри ўлган аёлларнинг иддаси ҳақида. 

Мотам аёл кишининг эри ўлганда 4 ойу 10 кун, бошқа қариндоши ўлганда 3 кун пардоз-андоз ва зийнат қилмай туришидир. Бошқа нарса мотамга кирмайди, мотамдаги аёл Сурма суртмайди, хушбўй суртмайди, бўёғи устидан бўялган кийим киймайди.

Абдураҳманов Муҳаммадхон

таълим муассасаси ўқитувчиси