Яратилиш санаси 25.09.2021

Аллоҳ таолога ҳеч нарса вожиб эмас

 

Абу  Ҳафс  Нажмиддин Умар  ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳи (462-537)  “ал-Ақоид ан-насафия” асарларида:

Банда учун салоҳиятли (яъни, фойдали ва  манфаатли) бўлган нарса, бас, мана шуни Аллоҳ таолога унинг учун (банда учун) қилиши вожиб эмас.

Аллоҳ таолога ҳеч нарса вожиб эмас. У бандаларига яхшилик қилиши ҳам вожиб эмас. Мўътазилийлар Аллоҳ таоло бандаларига яхшилик қилиши вожиб, дейдилар. 

Шунинг учун яхшиликни фақат Аллоҳдан, деб ёмонликни ўзларидан ёки шайтондан кўрадилар. Аслида, яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам яратувчиси Аллоҳ таолодир. Бандага қилинган ёмонлик, зулму ситам, унинг гуноҳ ишларга рўпара бўлиши буларнинг ҳаммасининг оқибатида хайр, ҳикмат ва бирорта фойда бўлиши мумкин.

 Аллоҳнинг  барча ишлари ҳикмат ва адолатдан холи эмас.
 

Абдураҳманов Мухаммад

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ходими