
Яхшиликнинг мукофоти
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (Албатта Аллоҳ таоло яхшилик ва ва ёмонликларни ёзиб қўйди сўнг…) баён қилиб: Ким яхшилик қилишни қасд қилсаю, уни қила олмаса, Аллоҳ таоло унга бир мукаммал яхшилик ёзиб қўяди, агар яхшиликни қасд қилиб уни амалга оширса, Аллоҳ таоло ўнта ҳасанотдан етти юз баробаргача яхшиликларни ёзиб қўяди, агар бир ёмонлик қилишни қасд қилса ва уни амалга оширса Аллоҳ таоло битта ёмонликни ёзиб қўяди дедилар. Ушба ҳадиси шарифда Аллоҳ таолони мўъмин бандаларига Аллоҳнинг фазли нечоғли улуғ эканлигига ёрқин бир далил бўлади.
Аллоҳ таоло бандаларини тоат ва ибодат майдонида бир-бирлари билан ўзаро мусобақа қилишга қизиқтирган вақтда яхшиликни бир бўлагини ана шу яхшилик учун мукофот қилиб бермаяпти аксинча уни ажру савобини ўн баробар қилиб беришини ваъда қиляпти.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 160 ояти каримасида "Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур". Мана шу ўн баробарни етти юз баробаргача қилиб беришини маълум қилди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мана бу ҳақиқатни тасаввури ёрқин мисоли эштувчиларни зеҳнларига яқинлаштириб берадиган ҳолда келган. "Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайдир. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқадир, ҳар бошоқда юзтадан дон бор". Аллоҳнинг йўлида мол сарфлашнинг фойдаси, ушбу оятда ажойиб услубда васф қилинмоқда. Сиртдан қараганда, хайр-эҳсон қилган кишининг мол-дунёси камайганга ўхшайди. Лекин аслида эса, худди ерга экилиб, ўзини фидо қилган бир донга ўхшайди. Ўша бир дона дон кейинчалик униб чиққиб кўпайгаинидек, хайр-эҳсон этилган мол ҳам бир неча чандон кўпайиб кетади. Уни Аллоҳнинг Ўзи кўпайтириб беради. Донни мисол келтиришдан мурод, Аллоҳнинг йўлида сарф қилинган битта нарса етти юзтага кўпайишига урғу беришдир. Аммо бу ҳам охирги чегара эмас: Демак, Аллоҳ таолонинг йўлида сарфланган бир дона молнинг са-воби етти юз марта кўпайтирилиб берилиши ҳам охирги чегара эмас. Аллоҳ таоло хоҳласа, етти юздан яна неча чандонга кўпайтириб бераверади. Мана шу Ҳадиси шарифдаги яхшилик қилишни қасд қилган кишининг холати.
Аммо ёмонлик қилмоқчи бўлган кишига келсак Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: (Агар ямонлик қилишни қасд қилса ва уни қилмаса Аллоҳ таоло унга бир комил яхшиликни ёзади дедилар.) Эҳтимол бу борадаги сир асрор: Бандада маъсиятни тарк қилишга ундовчи Аллоҳдан қўрқиш бўлса, Аллоҳ таоло унга битта ҳасанотни ёзиб қўйилади, мана шуни баёни бошқа ривоятда ҳам келади. (Агар ёмонликни тарк қилса унга битта яхшиликни ёзиб қўйинглар албатта уни Аллоҳни розилигини талаб қилиб тарк этди.)
Бу эса ёмонликни қасд қилиб уни қилишга харакат қилган кишига хилоф ўлароқ. Ҳадиси шарифда банда бир яхшиликни қасд қилиб уни қилолмаса ҳам Аллоҳ таоло унга бир комил яхшиликни ёзиб қўйиши агар уни амалга оширса унга ўн баробардан бошлаб етти юз баробаргача совобларни ёзиб қўишини ваъда қилди шунинг учун ҳар бир мўъмин банда ҳаёти давомида ниятини яхшилаб хайрли амалларни қилишга ният қилиб уни имкон қадар амалга оширишга харакат қилмоғи лозим бўлади.
Ишанов Исмоилхон
таълим муассасаси ўқитувчиси