Қуръони карим тиловатида етти қироатни келиб чиқиши
Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши Росулуллоҳдан мутавотир йўл билан ривоят қилингани собитдир. Ҳазрати Ибни Аббосдан Росулуллоҳнинг; Яъни; "Жаброил менга Қуръонни бир харфда ўқиб берар, мен эса яна бошқасини ҳам зиёда қилиб ўргатишини талаб қилар эдим, У охири етти ҳарфгача ўқиб берди"- деган сўзлари ривоят қилинган.
Яна Ал-Мусаввар Бин-Махрама ва қори Абдурраҳмон бин Абд ҳазрати Умар (р.а.)дан ривоят қиладилар. Умар (р.а.) айтадилар: Мен Росулуллоҳнинг ҳаётлигида Ҳишшом бин Ҳакимнинг сураи Фурқонни ўқиётганини эшитганман. Қулоқ солсам У, Росулуллоҳнинг менга ўргатганидан бошқа ҳарфларда ўқиётган эди. Уни намозида туриб ёқасидан тутмоқчи бўлдим, лекин салом бергунча сабр билан кутиб туриб, сўнг ридосидан тортиб: "Бу сурани сенга ким. ўргатди"-дедим. У, "Менга Росулуллоҳ ўргатди"-деди. Мен унга "Ёлгон айтдинг Росулуллоҳ менга сен ўқигандан бошқача ўқитган"- деб уни Росулуллоҳнинг олдига етаклаб бордим. Ва У зотга: "Мана бу сураи Фурқонни Сиз менга ўқитмаган ҳарфларда ўқияпти"- дедим. Шунда Росулуллоҳ:, Уни қўйиб юбор, ўқи эй Ҳишшом!"-дедилар. У худди мен эшитгандай қироат қилиб берди. Росулуллоҳ "Оят шундай нозил бўлган, сен хам ўқи эй Умар!"-дедилар. Мен ҳам ўзим ўрганган харфда ўкиб бердим. Сўнг Росулуллоҳ: Қуръон шундай нозил бўлган, бу Қуръон етти харфда нозил бўлган, Қуръондан сизга муяссар бўлганча ўқийверинглар"-дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бу етти ҳарфдан мурод нима эканлигида олимлар ихтилоф қилдилар. Муҳаққиқ уламолар: "Имоми Абул Фазл Розий мазхабини рожеҳ санаб, бу ҳарфлардан мурод қуръоний лафзларда воқеъ бўладиган ўзгаришлар (бошқачаликлар), бу ўзгаришлар еттитадан ошмайди"-дедилар.
1. Исмлардаги ифрод (бирлик), тасния (нккилик), жамъ (кўплик), тазкир ва таънис (яъни, жинсий) жиҳатдан ўзгаришлар, масалан сураи Бақарада: лафзи бирликда келиб, бошқа ҳарфда бўлиб жамъ кўпликда ўқилган, Сураи Ҳужуротда тасния лафзи билан, бошқа қироатда жамъ суратида ўқилган, сураи Бақарадаги бўлиб ҳам ўқилган.
2. Феълларнинг замонларидаги ўзгаришлар, мозий (ўтган замон) сийгасида ўқилиб, бошқа ҳарфда музореъ (яъни келаси замон) суратида, (Анбиё-4)даги феъли бўлиб амр (буйруқ) сиғасида ўқилган. Булар қироатдаги морфологик фарқлар.
3. Эъроб важҳларидаги (грамматик) ҳар хиллик, оятида биринчи сўзни қилиб, бошқа кироатда эса уни қилиб жазм ҳолатда ўқилган.
4. Лафздаги бир ҳарфнинг кам ёки ортиқлигидаги ҳар хилликлар, м: (Оли Имрон-пз) даги оятини л ни ҳазфи билан яъни "вов" сиз ҳам ўқилган.
5. Айрим сўзларни баъзи кироатларда аввал, бъзиларида кейин ўқилишдаги ихтилофлар, м:(Оли Имрон-195)даги
бошқа қироатда ўқилган.
6. Бир ҳарфни иккинчи ҳарфга алмаштириш (бадал) даги ҳар хиллик. М: (Юнус-зо) даги сўзи икки билан аввалгиси фатҳали, кейингиси сокинли бўлиб ҳам ўқилган.
7. Лаҳжалардаги ва шунингдек имола, изҳор, идгом, , тасҳил, таҳқиқ, тафхим, тарқиқ ва ҳ. к. лардаги ихтилофлар. Бу қоидалар ҳақида кейинрок баён келади.
М: сўзи Ь ҳарфининг заммаси билан ҳам, сукуни билан ҳам, ва калимасидаги V ҳарфи замма билан ҳам I касра билан ҳам ўқилган.
Саҳиҳ ўн хил қироатдан ташқари яна тўрт хил шоз қироат ҳам бор:
1. Ал Ҳасан бин Ясор Ал Басрий.
2.Муҳаммад бин Абдур Раҳмон Ал Маккий. Бу кишини Ибнул Маҳис дейдилар.
3. Яҳё бин ал Муборак Ал Язидий.
4. Ал Аъмаш номи билан танилган Сулаймон бин Миҳронларнинг қироатлари.
Отаханов Адҳамжон
таълим муассасаси ўқитувчиси