Яратилиш санаси 30.09.2021

Қабр атрофини айланиб тавоф қилиш

 Мавлоно шайх Алиюл Қорий  (роҳимаҳуллоҳ) : “Шарҳ ал-маносик” асарида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрлари зиёрати одоблари мавзусида бундай деган: 

و لا يطوف اى لا يدور حول البقعة الشريفة لانّ الطواف من مختصّات الكعبة المنيفة فيحرم حول قبور الانبياء و الاولياء و لا عبرة بما يفعله العامّة الجهلة و لو كانوا فى صورة المشائخ و العلماء 

“Шарофатли мақбаранинг атрофини тавоф қилиб бўлмайди, яъни айланиб бўлмайди. Чунки, тавоф улуғ Каъбага хос қилинган ишдир. Демак, пайғамбарлар ва авлиёларнинг қабрлари атрофини айланиш ҳаром бўлади. Жоҳил авомнинг қилган ишларининг эътибори йўқ. Гарчи улар машойих ва уламолар суратида бўлсалар ҳам!”

Афсуски, одамлар орасида, айниқса, аёллар ўртасида қабр зиёратига борганида, қабр атрофини айланиб тавоф қилиш ҳолатига гувоҳ бўлиб туришиммиз диниммиз талимотидан анча узоғлашганиммиздан. Бу шариати исломияга кўра қайтарилган ишдир!

Қабр атрофини савоб умидида бир марта айланадими, уч марта айланадими, етти марта айланадими, фарқи йўқ: шариат уни ҳаром ва куфр амаллардан санаган. Қабр зиёратига борганда, бунга алоҳида аҳамият бериб, ушбу ишдан сақланиш лозим ва бошқаларни қабрларни тавоф қилмасликка чақириш керак бўлади.

Абдураҳманов Мухаммад

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ходими