Яратилиш санаси 27.02.2025

Рамазон...

Аллоҳни бандаларини ўрталарида айрим вақтлар ва жойларни бошқа вақт ва жойлардан афзал қилиши Аллоҳнинг бандаларига фазлларидан  саналади. Аллоҳ таоло айрим жойларни айримларидан фазилатли қилди. 

Аллоҳ таоло рамазон ойини бошқа ойлардан афзал қилди, мана бу ой буюк фазилатлар ва гўзал хислатларга бой ойдир, бу ойда Аллоҳ таоло Қуръони каримни нозил қилган. Бу ҳақда Бақара сурасини 185 ояти каримасида қўйидагича келади: “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир.” 

Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: Иброҳим алайҳиссалом саҳифаларилари рамазон ойининг биринчи кечасида, таврот эса рамазон ойининг олтинчи кунида, инжил рамазон ойининг ўн учунчи кечасида, фурқон рамазон ойининг йигирма тўртинчи куни ўтганда нозил қилинди дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

Бу ойда Аллоҳ таоло рўза тутишни фарз қилиб: “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз”

Бу ой тавба, мағфират ва гуноҳларлар кечириладиган ойдир, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Агар гуноҳи кабиралардан беш вақт намоз оралиғида, жумадан жумагача, рамазондан рамазонгача бўлган оралиқларда четланилса, кичик гуноҳлар учун каффорот бордир”. Имом Муслим ривояти. 

Ким бу ойда рамазон рўзасини Аллоҳнинг ваъдасига ишониб ажру савобни умид қилган ҳолда рўза тутса унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар : “Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар”. Муттафақун алайҳ. Яна у зот: “Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”. Муттафақун алайҳ. Яна у зот: “Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида қоим қилса, ўтган гуноҳлари мағфират этилади”, дедилар”. Муттафақун алайҳ. 

Бу ой дўзаҳдан озод қилинадиган ойдир, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир нидо қилгувчи нидо қилади : Эй яхшиликни изловчи ҳаракат қил, эй ёмонликни изловчи тўҳта, Аллоҳ таолонинг  дўзаҳдан озод қилинувчи кишилари бўлади мана шу рамазон ойининг хар кечасида бўлади. 

Бу ойда жаннат эшиклари очилади, дўзаҳ эшиклари беркилатилади, шайтонлар кишанланади. Бу ҳақда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: Рамазон ойи келса жаннат эшиклари очилади, дўзаҳ эшиклари беркитилади, шайтонлар кишанлади дедилар.

Ишанов Исмоил

таълим муассасаси ўқитувчиси