
Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Мавдуд ал-Мавсилӣ ҳанафий: ҳаёти ва илмий мақоми
У Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Мавдуд ал-Мавсилӣ ҳанафий бўлиб, ҳанафий мазҳабининг таниқли фақиҳларидан бири саналади. У Ироқнинг Мавсил шаҳрида ҳижрий 599-йилда тавллуд топган.У шу сабаб "ал-Мавсилӣ" деб номланган. Бу шаҳар ўзининг уламолари ва илм аҳли билан машҳур бўлган.
Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ҳанафий мазҳабида етук фақиҳлардан бири бўлиб, фиқҳий масалаларни равшан ва тартибли тарзда баён қилган. Унинг энг машҳур асари "Ал-ихтиёр ли таълил ал-мухтор" бўлиб, бу асар ҳанафий мазҳабидаги энг ишончли ва кенг тарқалган фиқҳий китоблардан бирига айланган.
Унинг "Ал-ихтиёр ли таълил ал-мухтор" китоби "Ал-мухтор ли-л-фатво" номли китобининг шарҳи бўлиб, унда ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий ҳукмлар жамланган.
Китобда ҳукмларнинг далиллари ва сабаблари баён қилингани сабабли, у талабалар ва тадқиқотчилар учун муҳим манба ҳисобланади.
Бу асар ҳанафий мазҳабидаги фатволар ва амалиётга оид масалаларда қози ва муфтилар томонидан ишончли манба сифатида қабул қилинган.
"Ал-ихтиёр ли таълил ал-мухтор" асарининг услуби фиқҳий масалаларни қисқа ва равшан тарзда баён қилган ҳамда ҳанафий мазҳабидаги турли ривоятларни йиғиб, уларни муқоисали тарзда тақдим этган.
Фиқҳий таълил (ҳукмларнинг иллатлари ва мантиқий асосларини) баён қилишга катта эътибор қаратган, бу эса унинг китобини тушунишни осонлаштирган. "Ал-ҳидоя" ва "Қудурий" каби ҳанафий мазҳабининг асосий манбаларига таянган.
Бу асар ҳанафий фиқҳий мактабларида дарслик сифатида ўқитилади ва ҳанафий мазҳабини ўрганувчи талабалар учун муҳим манба ҳисобланади.
Ушбу китобдаги ҳукмлар фатво ва шариат амалиётида кенг қўлланилади. Китоб бир неча бор нашр қилинган ва унинг устидан бир қанча уламолар шарҳ ёзган. Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ал-Мавсилӣ ҳанафий ҳижрий 683-санада вафот етган
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ал-Мавсилӣ ҳанафий мазҳабида йирик фақиҳлардан бири бўлиб, унинг "Ал-ихтиёр ли таълил ал-мухтор" асари ҳанафий фиқҳини ўрганувчилар учун энг муҳим китоблардан бири ҳисобланади.
Исмоилов Акромхон
таълм муассасаси ўқитувчиси