
Аллоҳ таоло мавжуд, нима учун Росулуллоҳга юзланасизлар..?
Бир киши масжидда Ташаддуд¹ оқимига мансуб кишини дарсида қатнашиб қолди. У киши Росуллуллоҳ билан тавассул² жоиз эмас деди. Дарсдагилардан бири нима учун деб сўради. У киши: чунки Аллоҳ таоло мавжуддир, нима учун Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга юзланасизлар, (у киши тавассул дегани Аллоҳ таолони хузурига Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг эшиклари орқали кириш эканини билмас эди). Бир ўқиш ва ёзишни ҳам билмайдиган уммий киши сўради: Эй шайх қиёмат куни маҳшарни дахшатидан ҳалос бўлиш учун кимни ҳузурига борилади?. "Шайх": Росулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам)ни олдиларига деди! Ҳалиги киши: Нима учун у кишини олдиларига, Аллоҳ таоло мавжудку? "Шайх" эса жавобсиз жим бўлиб қолди...
__________________
¹ Муаййан масалаларга қаттиқ туриб олган, шундан бошқасини қабул қилмайдиган, исломни фақатгина бир неча масаларгагина чеклаб, ўшани қаттиқ ушлаб оладиган инсонлар тоифасидир.
² Дуо қилиш асносида Аллоҳ таолодан у зотни наздида мукаррам бандаларнинг ёки ашёларнинг хурматини ўртага восита қилиб қўйган ҳолда дуо қилишдир. Масалан, "Эй роббим!Росулуллоҳ соллолоҳу васалламнинг хурматлариидан ушбу дуоимни ижобат қилишингдан умидворман" деб дуо қилиш.
Абдураҳманов Мухаммад
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ходими