Яратилиш санаси 16.03.2025

ФИҚҲ ИЛМИ

“Фиқҳ” калимасини луғавий маъноси билмоқ, тушунмоқ ва фаҳмламоқ деган маъноларни билдиради. Масалан, Қуръони каримда: “Диллари эса муҳрлаб қўйилди. Бас, улар (жиҳоднинг фазлини) англамайдилар”- дейилган. (Тавба сураси, 87-оят).

 Унинг истилоҳий маъноси тўғрисида жуда кўп таърифлар мавжуд. Жумладан, “Фиқҳ шаръий масалалар тўғрисиудаги илмдир”-дейилган. Демак, фиқҳ илми тафсилий далиллардан келиб чиққан фаръий–шаръий аҳкомларни билиш ҳақидаги илмдир.

Бу тафсирни батафсилроқ тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Шаръий аҳком “аҳком” - “ҳукм” сўзининг кўплигидир. Аллоҳнинг буюрган, қақйтарган ёки ихтиёр қилган қатъий кўрсатмаларидир. “Шаръий” дегани эса мусулмонларнинг кундалик ҳаётларида учраб турадиган амалий ишларга нисбатан айтилган ҳукмдир. Шунинг учун ҳам фиқҳ илмида бундай масалалар “шаръий” масалалар деб аталади. “тафсилий далил” иборасига келсак, ундан мақсад китоб, суннат ижмоъ ва қиёсдир.

Фақиҳ - фиқҳ илмини билимдон олими, унинг мутаҳассислиги. Фақиҳ сўзининг кўплиги фуқаҳодир. Шу ўринда “шаръий” сўзига қисқача изоҳ бериб ўтайлик. Аллоҳ таоло бандаларига кўрсатган йўл ва ҳукмларга мувофиқ бўлган ҳол, шаръий дейлади. Аллоҳ таоло Шориъ, яъни шариат асосчисидир. Бу хусусда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: (Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳ) сизлар учун дин бўйича Нуҳга буюрган нарсани ... – шариат қилди.” (Шўро сураси, 13-оят). 

Шу ўринда қонун сўзига тўхталиб ўтайлик, унинг асли юнонча бўлиб, араб тилига сур ёки найлардан ўтган. У аввалда чизғич маъносида қўлланилган. Ҳозирда араблар қонун сўзини “ҳар бир нарсанинг сўзлагичи” маъносида қўлланилган. Ҳозирда араблар қонун сўзини “ҳар бир нарсанинг ўлчагичи” маъносидаишлатадилар ва шундан келиб чиқиб, уни умум мажбурий қоида тарзида тадбиқ қиладилар. Фуқахолор қонун сўзини жуда кам ишлатадилар. Унинг ўрнига “шаръ”, “шаръий ҳукм”, сўзларини истеъмол қиладилар. Чунки қонун сўзининг мазмунида  илоҳийлик туйғуси ўз аксини топмайди. Шунинг учун афкор омма назарида қонун одамлар томонидан ишлаб чиқилган, шаръий ҳукм эса Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган. 

Хозирги кунда қонун сўзи араб дунёсида уч хил маъно касб этади.

  1. Шаръий хукмлар.
  2. Шаръ ва Шариат.
  3. Ижтимоий ҳаётда мажбурий тарзда тадбиқ этиладиган қоидалар ва тартиюотлар.

 

Намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ибодатларга нисбатан “қонун” сўзи  мутлақо қолишмайди. 

Аммо фиқҳий ахкомлардазамонавий қонунлардан фарқли ўлароқ ҳам диниё, ҳам дунёвий масалаларга тегишли  тартиб қоидаларни  ўзида мужассамлаштиради. Шуни таъкидлаш лозимки, дунёвий масалаларга оид шаръий аҳкомлар бу дунё амалиётига тадбиқ этилади.

Аммо фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб каби амалларни бажариш ёки тарк қилиш учун белгиланган ҳукмлар охиратда кўрилади. 

Фиқҳ инсон ҳаётининг барча қирраларини қамраб оладиган фаолиятига даҳлдар масала ва масоилларини ишлаб чиқади ва уларнинг ҳукмларини белгилайди. Исломнинг илк даврларида фиқҳ эътиқод, аҳлоқ – одобга оид масалаларнинг ҳукмларини ишлаб чиқиш билан машғул бўлган. Фуқоҳолар ўз фаолиятларида Қуръони карим кўрсатмаларига, Пайғамбаримизнинг (с.а.в) бирор воқеа борасидаги ҳадисларига, одамларнинг саволларига берган жавобларига, жанжалларни бартараф этишдаги ҳукумларига таяниб у ёки бу масаланинг ҳукмини ишлаб чиққанлар. Пайғамбаримиз (с.а.в) вафотларидан сўнг саҳобалар фақҳни ривожлантиришга зарурат сеза бошладилар. Чунки улар дуч келаётган янги ходиса ва воқеалар улардаижтиҳод қилишни тақозо қила бошлади ва натижада фиқҳ оғзаки равишда бўлса ҳам, ривожлана бошлади.

Ҳижратнинг 2 ва 3 асрига келиб ҳалифаликнинг чегаралари Исломга кирган бошқа миллат ва элатлар ҳисобига кенгая бошлади ва натижада уламолар олдида янги – янги муаммолар, ечими зарур бўлган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий масалалар пайдо бўла бошлади. Уларни ҳал қилиш учун олимлардан ижтиҳод билан жиддий шуғулланиш талаб қилина бошлади. Мужтаҳидларнинг сайъ-ҳаракатлари самараси ўлароқ, фиқҳга оид қатор асарлар юзага келди ва натижада Исломда мазҳаблар пайдо бўла бошлади. Уларнинг энг машҳурлари тўрттадир:

  1. Ҳанафий. Унинг асосчиси Имоми Аъзам, исмлари Нўъмон ибн Собит, кунялари (80 – 150 ҳ.с).
  2. Моликий. Унинг асосчиси Имом Молик ибн Анас (95-279 ҳ.с).
  3. Шофеий. Унинг асосчиси Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис  (150 – 204ҳ.с ).
  4. Ҳанбалий. Унинг асосчиси Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал (164 – 241 ҳ.с).


Имоми Аъзамнинг шогирдлари ИмомАбу Юсуф, Имом Муҳаммад ва Имом Зуфар ҳанафий мазхабининг мустақил мазхаб сифатида шакилланишида, риввожланишида ва дунёга машҳур бўлишида улкан ҳисса қўшган мужтаҳид олимлардир.

Абдуллаев Азимхон

таълим муассасаси ўқитувчиси