Яратилиш санаси 21.03.2025

Қуръони каримни давомий ўқиб юришнинг қалб касалликларига фойдаси

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасининг 46-оятида шундай деган: “Ахир улар (яъни, Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб айланмайдиларми? (Ана ўшанда) улар учун доно қалблар, тинглайдиган қулоқлар бўлади. Зеро, кўзлар кўр бўлмайди. Балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлади”[1]. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кўзи кўрмайдиган одам сўқир эмас. Лекин басират (яъни, қалб) кўзи ожиз кимса (ҳақиқий) кўрдир”, деганлар. 

Эътибор берганмисиз, кўзи ожиз одам ҳаётда камдан-кам адашади. Чунки унинг моддий кўзи кўрмаса ҳам қалб кўзи очиқ бўлади. У айнан қалб кўзи орқали тўғри йўлни топади. Кўзи кўрадиган қанчадан-қанча одамлар бор. Улар мана шу “заиф” инсонлар диллари ила ҳис этолган ҳақиқатни кўришдан ожизлар. 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан: 

  1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят). 
  2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят). 
  3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят). 
  4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят). 
  5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят). 
  6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят). 
  7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28оят). 
  8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят). 
  9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят). 
  10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят). 
  11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят). 
  12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят). 
  13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят). 
  14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159оят). 
  15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят). 
  16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят). 
  17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).
  18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят). 
  19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят). 
  20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят). 


[1] Шайх Абдулазиз Мансур. “Қуръони карим маъноларининг таржимаси”. – Тошкент.:Тошкент ислом университети нашри ёти, 2009. 

Қаюмов Софватуллоҳ

таълим муассасаси ўқитувчиси