
Яратилиш санаси 26.03.2025
Қалб қаттиқлиги давоси
- Одамлар орасида ҳам, ёлғиз қолганда ҳам Аллоҳ кўриб турганини қалбдан ҳис этиш;
- фойдали илм олиш;
- Қуръонни ихлос билан, тафаккур билан тиловат қилиш;
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётларини ўрганиш;
- одамларга кўз-кўз қилмасдан садақа бериш;
- камбағалларга, бева-бечораларга яхшилик қилиш, етимнинг бошини силаш;
- кишиларни яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш;
- ота-она хизматида бўлиш, дуоларини олиш;
- қариндош-уруғлари билан силаи раҳм қилиш;
- беморлар ҳолидан хабар олиш, ширин сўз айтиш, совғалар бериб кўнгилларини кўтариш.
- қабристонни зиёрат қилиш, маййитлардан ибрат олиш;
- ўлимни, қабрда ёлғиз қолишни, савол-жавобни эслаш;
- Аллоҳни кўп зикр қилиш;
- кўпроқ нафл намоз ўқиш;
- гўзал хулқли бўлиш;
- таниган-танимаган одамга салом бериш;
- ўлимдан олдин нафсини тергаш, ўзини ҳисоб-китоб қилиш;
- солиҳ кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлиш;
- нафаси кириб-чиқиб турганида эзгу амалларга бел боғлаш, охират тадоригини кўриш;
- дунёнинг ортиқча матоҳларидан четлашиш;
- қиёмат куни Аллоҳга ҳисоб беришни ўйлаш;
- одамлар хатосини кечириш;
- ҳалол касб-кор билан шуғулланиш.
- барча мўмин-мусулмонлар ҳақига дуо қилиш;
- жониворларга шафқат қилиш; – нафл рўза тутиш;
Исмаилов Акрамхон
таълим муассасаси ўқитувчиси