Яратилиш санаси 07.10.2021
Бидъат
Бидъат икки хил бўлади.
1. луғатда: ибодатларда ёки урфларда бирор янгилик қилиш.
2. Истилоҳда: Аллоҳ ва унинг Росулининг бирор бир сўзи ё феъли ёки очиқ ойдин сўзи ёки ишорасисиз саҳобалардан кейин динда бирор қўшимча қилиш ёки ундан бирор нимани қисқартириш.
Бидъатнинг ҳадисда келадиган маъноси истилоҳдагисидир.
Саҳобалардан кейин пайдо бўлган янгиликка инсонларни бирлашиши бизни алдаб қўймаслиги керак. Балки саҳобаларнинг аҳволларини, амалларини яхшилаб ўрганишимиз лозим. Чунки улар инсонларни билимдонроғи, Аллоҳ таолога яқинроғи ва шариат соҳиби яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шариатни нақл қилишда аслдирлар.
Нуриддин Хошимов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси