Яратилиш санаси 08.10.2021

Жамоат бўлиб зикр қилиш

 Ибн Боз р.ҳ.: 

Жамоат бўлиб зикр қилиш, бидаът бўлиб, шариатимизда асли йўқдир. (Фатво ибн Боз р.ҳ.11-мужаллад). 

Аллоҳ таолонинг жамоат бўлиб зикр қилиш жоиз, балки мустахабдир, бидъат эмас.

Қурони каримда кўпчилик бўлиб зикр қилиш шариатда бор амал эканига далил ўлароқ;

 «يذكرون الله قياما وقعودا...» 

Аллоҳни тик турганда, ўлтирганда ва ёнбошлаганда эслайдилар... (Оли Имрон сураси 191-оят).

 «فاذا قضيتم الصلاة فاذكروا الله قياما وقعودا وعلي جنوبكم» 

Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллохни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг.... (Нисо сураси 103-оят). 

Оятлардаги зикр намозни ва илмни эмас Аллоҳ таолони гўзал исимларининг эслашлир. 

Яна ояти каримадаги хитоб (فذكروا ـ يذكرون) жам лафзида келган. Шу эътибордан жам бўлиб зикр қилиш жоиз бўлган амаллардандир.

 

Абдураҳманов Мухаммад

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ходими